Дориларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар белгиланди

© Sputnik / Актан Темирканов
Oбуна бўлиш
Дори воситасининг генетик модификацияланган организмлар сақлаши ёки улардан олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мажбурий кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар белгиланди.
Ҳужжатга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини Инсон учун қўлланиладиган дори воситаларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш (ICH) талаблари асосида тақдим этиш белгиланган.
Хусусан, дори воситасини ишлаб чиқаришда ҳайвон хомашёсидан олинган моддалар қўлланилган ҳолларда уларнинг таркибида прионлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳужжатларда аниқ кўрсатилиши лозим.
Шунингдек, дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномага халқаро талабларга мос, реклама хусусиятига эга бўлмаган қўшимча маълумотларни киритишга рухсат этилади.
Бундан ташқари, дори воситасининг генетик модификацияланган организмлар (GMO) сақлаши ёки улардан олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам мажбурий тартибда кўрсатилади.

Бунда генетик модификация тури ва манбаси, қўлланилган генетик конструкция ва экспрессия тизими, биологик ва экологик хавфсизлик чоралари, ишлаб чиқариш жараёнида GMOдан олинган моддалар қўлланилган босқичлар ҳамда генетик хавфсизликка оид ҳужжатлар ҳақида маълумотлар тақдим этилади.