https://sputniknews.uz/20261115/zelenskyy-donbass-referendum-shart-62023469.html
Зеленский Донбассдан чиқиш бўйича референдум шартини айтди
Зеленский Донбассдан чиқиш бўйича референдум шартини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Зеленский Донбассдан қўшинларни олиб чиқиш масаласини хавфсизлик кафолатлари эвазига референдумга қўйиши мумкинлигини айтди. У аввал бундай қадамни рад этган, бироқ ҳозирча аниқ келишув йўқ. АҚШ НАТО шартларини сўраган.
2026-11-15T10:18+0500
2026-11-15T10:18+0500
2026-11-15T10:18+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
донбасс
нато
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/08/37672524_0:0:3000:1688_1920x0_80_0_0_79e0d132ed9fc75b9b26c529b70111e0.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Владимир Зеленский аввал Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишга қарши чиққан бўлса, энди бу масалани муайян шартлар асосида референдумга қўйиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Зеленскийнинг айтишича, агар АҚШ ва бошқа ғарблик ҳамкорлар Украинага аниқ хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олган таклифни тасдиқласа, у бу масалани мамлакат аҳолиси муҳокамасига қўйишга тайёр.Гап НАТО ва Европа Иттифоқининг хавфсизлик кафолатлари, Украина армиясини қурол-яроғ ва молиявий маблағлар билан таъминлаш, шунингдек, мамлакатни тиклаш режаси ҳақида кетмоқда.Бироқ у ҳозирча аниқ таклиф мавжуд эмаслигини ва музокаралар давом этаётганини таъкидлади.Зеленскийнинг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари музокараларда биринчи марта Украинанинг НАТОга аъзолиги эвазига Донбассдан қўшинларни олиб чиқиш имконияти ҳақида савол берган. Бу масала ҳозирча муҳокама даражасида қолмоқда.Аввалги баёнотлар2026 йил февралида Зеленский Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқиш имкониятини қатъий рад этган эди. У Kyodo News агентлигига берган интервьюсида Украина ўз ҳудудларидан чекина олмаслигини, чунки бу мамлакатнинг мудофаа чизиғи эканини таъкидлаган.BBC билан суҳбатда ҳам у бундай қадам Украина позицияларини заифлаштириши ва жамиятда бўлинишга олиб келиши мумкинлигини айтган.Россия эса Украина қўшинларининг Донбассдан олиб чиқилиши ва Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишини можарони ҳал қилиш шартлари қаторида кўрсатиб келмоқда.Аввалроқ Владимир Путин Украинанинг нейтрал мақоми Россиянинг асосий талабларидан бири бўлиб қолаётганини билдирган. У Украина ҳудудида хорижий қўшинларнинг жойлаштирилиши Россия учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканини ҳам таъкидлаган.
https://sputniknews.uz/20261029/russia-61602555.html
донбасс
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/08/37672524_332:0:3000:2001_1920x0_80_0_0_604a64f9a90a7e4859472acc0b2e0640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, донбасс, нато, украина
дунё янгиликлари, дунёда, донбасс, нато, украина
Зеленский Донбассдан чиқиш бўйича референдум шартини айтди
Аввал Донбассдан қўшинларни олиб чиқишга қатъий қарши чиққан Зеленский энди бу масалани референдумга қўйиши мумкинлигини айтди. Бунинг учун у Ғарбдан хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Владимир Зеленский аввал Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишга қарши чиққан бўлса, энди бу масалани муайян шартлар асосида референдумга қўйиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Зеленскийнинг айтишича, агар АҚШ ва бошқа ғарблик ҳамкорлар Украинага аниқ хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олган таклифни тасдиқласа, у бу масалани мамлакат аҳолиси муҳокамасига қўйишга тайёр.
Гап НАТО ва Европа Иттифоқининг хавфсизлик кафолатлари, Украина армиясини қурол-яроғ ва молиявий маблағлар билан таъминлаш, шунингдек, мамлакатни тиклаш режаси ҳақида кетмоқда.
"Агар Америка томони НАТОдаги бошқа ҳамкорлар билан бирга буни тасдиқласа, жамиятимиздан буни қабул қиламизми ёки йўқми, деб сўрайман", — деди Зеленский.
Бироқ у ҳозирча аниқ таклиф мавжуд эмаслигини ва музокаралар давом этаётганини таъкидлади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари музокараларда биринчи марта Украинанинг НАТОга аъзолиги эвазига Донбассдан қўшинларни олиб чиқиш имконияти ҳақида савол берган. Бу масала ҳозирча муҳокама даражасида қолмоқда.
2026 йил февралида Зеленский Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқиш имкониятини қатъий рад этган эди. У Kyodo News агентлигига берган интервьюсида Украина ўз ҳудудларидан чекина олмаслигини, чунки бу мамлакатнинг мудофаа чизиғи эканини таъкидлаган.
BBC билан суҳбатда ҳам у бундай қадам Украина позицияларини заифлаштириши ва жамиятда бўлинишга олиб келиши мумкинлигини айтган.
Айни пайтда Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболи ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Альянс бош котиби Марк Рютте 2026 йил апрелида Украинанинг яқин муддатда НАТОга қўшилиши сиёсий сабабларга кўра имконсиз эканини билдирган.
Россия эса Украина қўшинларининг Донбассдан олиб чиқилиши ва Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишини можарони ҳал қилиш шартлари қаторида кўрсатиб келмоқда.
Аввалроқ Владимир Путин Украинанинг нейтрал мақоми Россиянинг асосий талабларидан бири бўлиб қолаётганини билдирган. У Украина ҳудудида хорижий қўшинларнинг жойлаштирилиши Россия учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканини ҳам таъкидлаган.