https://sputniknews.uz/20261029/russia-61602555.html
ОАВ: Украина Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича ўз позициясини ўзгартирди
ОАВ: Украина Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича ўз позициясини ўзгартирди
Sputnik Ўзбекистон
Financial Times Зеленскийнинг Россия учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга йўл қўйганини позициясидаги ўзгариш деб баҳолади. Аввалроқ у ҳудудий масалани ҳам муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган эди.
2026-10-29T17:43+0500
2026-10-29T17:43+0500
2026-10-29T17:43+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир зеленский
дунё янгиликлари
дунёда
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1d/61599703_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_7bdf6e07c868de566e933d97d2db2271.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Владимир Зеленский илк бор Россиянинг хавфсизлик кафолатларига оид талабларини келгусидаги тинчлик келишуви доирасида муҳокама қилиш имкониятини истисно этмади. Бу ҳақда "Financial Times" газетаси маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.Нашр буни АҚШнинг Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокараларини қайта бошлашга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлари фонида Украина позициясидаги сезиларли ўзгариш деб баҳолади.Зеленскийнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Россиянинг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги талабларини келгусида кўриб чиқиши мумкин.Унинг фикрича, Россия талаб қилаётган кафолатлар фақат Украина билан муносабатларга эмас, балки Европадаги ва жаҳондаги хавфсизлик тизимига ҳам тааллуқли.Зеленский АҚШ воситачилигида Москва билан умумий масалаларни муҳокама қилиш мумкинлигини, бироқ Европа хавфсизлигига дахлдор кафолатлар бўйича музокараларда Европа давлатлари ҳам қатнашиши кераклигини билдирди.Россия қандай хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда?Москва Украинадаги можарони ҳал этишнинг асосий шартларидан бири сифатида Россия хавфсизлигини таъминлайдиган юридик жиҳатдан мажбурий кафолатларни кўрсатиб келмоқда.Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров апрель ойида Россия хавфсизлиги кафолатланмас экан, Украинадаги можарони ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлаган эди.Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украина учун хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда, бироқ Россия учун шундай кафолатлар зарурлигини тилга олмаяпти.Эслатиб ўтамиз, ҳудудий масалада қатъий позицияда бўлиб келган Зеленский 26 октябрда уни фақат Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган эди.
https://sputniknews.uz/20261026/zelenskyy-hudud-masala-putin-muhokama-61504091.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1d/61599703_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2482732b8049d68de971771f441ed7f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир зеленский, дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия
владимир зеленский, дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия
ОАВ: Украина Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича ўз позициясини ўзгартирди
Аввал Россиянинг хавфсизликка оид талабларига қатъий қарши чиққан Зеленский энди уларни муҳокама қилиш мумкинлигини айтди. У ҳудудий масала бўйича ҳам музокарага тайёрлигини билдирган.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Владимир Зеленский илк бор Россиянинг хавфсизлик кафолатларига оид талабларини келгусидаги тинчлик келишуви доирасида муҳокама қилиш имкониятини истисно этмади. Бу ҳақда "Financial Times" газетаси маълум қилди, деб
хабар берди РИА Новости.
Нашр буни АҚШнинг Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокараларини қайта бошлашга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлари фонида Украина позициясидаги сезиларли ўзгариш деб баҳолади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Россиянинг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги талабларини келгусида кўриб чиқиши мумкин.
“Аввало, бу уруш масаласини ҳал қилишимиз, шундан кейингина Россия ўзининг хавфсизлик борасидаги қарашлари ва кутилмаларидан келиб чиқиб кўтараётган саволларга жавоб излашимиз керак”, — деди Зеленский.
Унинг фикрича, Россия талаб қилаётган кафолатлар фақат Украина билан муносабатларга эмас, балки Европадаги ва жаҳондаги хавфсизлик тизимига ҳам тааллуқли.
Зеленский АҚШ воситачилигида Москва билан умумий масалаларни муҳокама қилиш мумкинлигини, бироқ Европа хавфсизлигига дахлдор кафолатлар бўйича музокараларда Европа давлатлари ҳам қатнашиши кераклигини билдирди.
Россия қандай хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда?
Москва Украинадаги можарони ҳал этишнинг асосий шартларидан бири сифатида Россия хавфсизлигини таъминлайдиган юридик жиҳатдан мажбурий кафолатларни кўрсатиб келмоқда.
Россия томони илгари билдирган талаблар қаторида Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслиги, унинг ҳудудида хорижий қўшинлар жойлаштирилмаслиги ҳамда мамлакат Россия учун ҳарбий таҳдидга айланмаслигига доир кафолатлар бор.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров апрель ойида Россия хавфсизлиги кафолатланмас экан, Украинадаги можарони ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлаган эди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украина учун хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда, бироқ Россия учун шундай кафолатлар зарурлигини тилга олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ҳудудий масалада қатъий позицияда бўлиб келган Зеленский 26 октябрда уни фақат Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган эди.