Россияга ишлаш учун киришларнинг қарийб ярми ўзбекистонликлар ҳиссасига тўғри келди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПассажиры у информационного табло в аэропорту "Домодедово".
Пассажиры у информационного табло в аэропорту Домодедово. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Oбуна бўлиш
2026 йилнинг тўққиз ойида Россияга ишлаш мақсадида қилинган хорижий сафарларнинг қарийб ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияга ишлаш мақсадида 1 535 026 марта сафар қилган. Бу кўрсаткич бўйича улар хорижликлар орасида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ушбу даврда хорижликларнинг Россияга ишлаш мақсадида кириши 3,2 миллион мартадан ошган. Шундан қарийб 48 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Тожикистон фуқаролари эгаллади — 665 892 та сафар. Кейинги ўринларда Қирғизистон (385 169), Қозоғистон (176 037) ва Хитой (127 176) фуқаролари жойлашди.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга ишлаш мақсадида боришлари камайган. 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 1 771 406 та шундай сафар қайд этилган бўлса, жорий йилда улар сони 236 380 тага ёки 13,3 фоизга қисқарган.
Россияга ишлаш учун боришлар сони камайганига қарамай, 2026 йилнинг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга кўпайган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Россиянинг Ўзбекистонга хориждан келиб тушган жами пул ўтказмаларидаги улуши 72,4 фоизни ташкил этган.
Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Россия ички ишлар вазири миграция назорати натижалари ва режалар ҳақида маълумот берди
Янгиликлар лентаси
0