Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг энг йирик музейларидан бири билан ҳамкорлик қилмоқчи

© Sputnik / Бахром ХатамовЦентр исламской цивилизации
Центр исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Oбуна бўлиш
Марказ ва Россиянинг Давлат Эрмитажи ўртасида илмий тадқиқотлар, музей фаолияти ва кўргазмалар бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёргарлик кўрилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг энг йирик музейларидан бири — Россиянинг Давлат Эрмитажи билан ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда марказ директорининг илмий маслаҳатчиси Турсунали Қўзиев РИА Новостига маълум қилди.
Қўзиев бу ҳақда Москвада 12–13 ноябрь кунлари ўтказилган III "Келажакни яратиб" халқаро симпозиуми доирасида сўзлаб берди.
Унинг таъкидлашича, мазкур келишув қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, музей ва кўргазма лойиҳаларини амалга ошириш учун янги имкониятлар яратади.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари орасида қадимий қўлёзмалар, ёзма манбалар ва архив ҳужжатларини ўрганиш, археологик тадқиқотлар олиб бориш, рақамли музей коллекциялари ва мультимедиа дастурларини яратиш бор.
Қўзиев Россия олимларининг Марказий Осиё тарихи, шарқ қўлёзмалари, исломшунослик, археология ва санъат тарихини ўрганиш борасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун катта қизиқиш уйғотишини таъкидлади.
Ҳозирда марказ Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти, Россия Миллий кутубхонаси, Қозон федерал университети, Россия мусулмонлари диний бошқармаси ва "Россия" миллий маркази билан ҳамкорлик қилмоқда.
Аввалроқ Эрмитаж мутахассислари Ислом цивилизацияси марказида реставрация бўлими ва тарихий осори атиқаларни ўрганиш ҳамда тиклашга мўлжалланган илмий лаборатория ташкил этиш бўйича таклифлар билдирган эди.

Маълумот учун: Санкт-Петербургда жойлашган Давлат Эрмитажи 1764 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг энг йирик бадиий ва маданий-тарихий музейларидан бири ҳисобланади. Унинг коллекциясида қадимий археологик топилмалар, ҳайкаллар, рангтасвир ва амалий санъат намуналари ҳамда бошқа маданий бойликларни ўз ичига олган қарийб 3 миллион экспонат сақланади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Директор Центра исламской цивилизации Фирдавс Абдухаликов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиафоруми
Ислом цивилизацияси ва "Россия" марказлари учун уч йиллик ҳамкорлик дастури таклиф этилди
Янгиликлар лентаси
0