https://sputniknews.uz/20261109/islom-tsivilizatsiya-russia-markaz-dastur-61870043.html
Ислом цивилизацияси ва "Россия" марказлари учун уч йиллик ҳамкорлик дастури таклиф этилди
Ислом цивилизацияси ва "Россия" марказлари учун уч йиллик ҳамкорлик дастури таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Россия билан уч йиллик қўшма дастурни таклиф қилди. У ҳужжатли фильмлар, виртуал музейлар, грантлар ва ёш журналистлар учун таълим лойиҳаларини қамраб олади.
2026-11-09T16:24+0500
2026-11-09T16:24+0500
2026-11-09T16:24+0500
iii россия-ўзбекистон медиа-форуми
маданият
тарих
россия
ўзбекистон
ҳамкорлик
кино
алишер навоий
ленинград қамали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61869290_0:101:2730:1637_1920x0_80_0_0_21b0d74dc602ef20737ecb20d079544c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданий мерос, кино, медиа ва таълим соҳаларида уч йиллик қўшма дастурни амалга ошириш таклиф этилди. Бу ташаббусни Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида илгари сурди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Таклифга кўра, Ислом цивилизацияси маркази ва "Россия" миллий маркази негизида уч йиллик ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Унинг доирасида ОАВ, музейлар, кутубхоналар ва театрлар раҳбарларининг ҳар чоракдаги учрашувлари ташкил этилади.Абдухолиқов ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини белгилаб берди:Абдухолиқов икки мамлакат ўртасида бу йўналишда ҳамкорлик тажрибаси мавжудлигини таъкидлади. Россиялик ҳамкорлар билан "Ўзбекистон. Қумлар дурдонаси", "Нукус. Номаълум коллекция", "Мовароуннаҳр цивилизацияси" каби ҳужжатли фильмлар яратилган.Москва ва Санкт-Петербург тўпламларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига бағишланган 20 дан ортиқ китоб-альбом тайёрланган. Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти кўмагида Катта Лангар Қуръонининг Санкт-Петербургда сақланаётган қисми факсимилеси ҳам яратилган.Одамлар очлик ва совуққа қарамай, буюк ўзбек мутафаккири шеърларини тинглаш учун йиғилган. Айни пайтда Тошкентда Шомаҳмудовлар оиласи уруш туфайли етим қолган болаларни ўз бағрига олган.Абдухолиқов бу воқеаларни икки халқ ўртасидаги тарихий ва инсоний яқинлик тимсоли сифатида келтирди.Унинг таъкидлашича, замонавий медиа ана шундай воқеаларни янги авлодларга етказиш, икки мамлакат халқларининг бир-бирини яхшироқ тушунишига хизмат қилиши лозим.
https://sputniknews.uz/20261017/toshkent-va-moskvada-rossiya-va-ozbekiston-kunlari-bolib-otadi-61274769.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61869290_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_90f702eac9e02bc70938dc4a8bff8890.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, тарих, россия, ўзбекистон, ҳамкорлик, кино, алишер навоий, ленинград қамали
маданият, тарих, россия, ўзбекистон, ҳамкорлик, кино, алишер навоий, ленинград қамали
Ислом цивилизацияси ва "Россия" марказлари учун уч йиллик ҳамкорлик дастури таклиф этилди
Фирдавс Абдухолиқов Россия билан қўшма фильмлар, виртуал музейлар ва грант дастурларини амалга оширишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданий мерос, кино, медиа ва таълим соҳаларида уч йиллик қўшма дастурни амалга ошириш таклиф этилди. Бу ташаббусни Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида илгари сурди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таклифга кўра, Ислом цивилизацияси маркази ва "Россия" миллий маркази негизида уч йиллик ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Унинг доирасида ОАВ, музейлар, кутубхоналар ва театрлар раҳбарларининг ҳар чоракдаги учрашувлари ташкил этилади.
Абдухолиқов ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини белгилаб берди:
Умумий тарих ва маданият. Қўшма ҳужжатли ва бадиий фильмлар, китоблар, кўргазмалар ва театр гастролларини ташкил этиш. Лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили грант танловлари ўтказиш.
Маданий меросни рақамлаштириш. Қўлёзмалар ва музей коллекцияларининг электрон каталогларини яратиш, виртуал музейлар, подкастлар ҳамда ўзбек ва рус тилларида таълим платформаларини ишлаб чиқиш.
Медиа ва маърифат. Ёш журналистлар ва муаллифлар учун қўшма мактаблар, блогерлар ва журналистларнинг пресс-турлари, маданий стажировкаларини ташкил этиш.
Шунингдек, манбаларни текшириш ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш таклиф қилинди.
Абдухолиқов икки мамлакат ўртасида бу йўналишда ҳамкорлик тажрибаси мавжудлигини таъкидлади. Россиялик ҳамкорлар билан "Ўзбекистон. Қумлар дурдонаси", "Нукус. Номаълум коллекция", "Мовароуннаҳр цивилизацияси" каби ҳужжатли фильмлар яратилган.
Москва ва Санкт-Петербург тўпламларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига бағишланган 20 дан ортиқ китоб-альбом тайёрланган. Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти кўмагида Катта Лангар Қуръонининг Санкт-Петербургда сақланаётган қисми факсимилеси ҳам яратилган.
Марказ директори ўз нутқида 1941 йил 10 декабрда қамалдаги Ленинградда, Эрмитажда Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги нишонланганини эслади.
Одамлар очлик ва совуққа қарамай, буюк ўзбек мутафаккири шеърларини тинглаш учун йиғилган. Айни пайтда Тошкентда Шомаҳмудовлар оиласи уруш туфайли етим қолган болаларни ўз бағрига олган.
Абдухолиқов бу воқеаларни икки халқ ўртасидаги тарихий ва инсоний яқинлик тимсоли сифатида келтирди.
Унинг таъкидлашича, замонавий медиа ана шундай воқеаларни янги авлодларга етказиш, икки мамлакат халқларининг бир-бирини яхшироқ тушунишига хизмат қилиши лозим.