https://sputniknews.uz/20261115/france-kocha-namoyishlar-62030049.html
Францияда оммавий намойишлар: 100 мингдан ортиқ киши кўчага чиқди, 219 киши ушланди
Францияда оммавий намойишлар: 100 мингдан ортиқ киши кўчага чиқди, 219 киши ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Францияда оммавий намойишлар давом этмоқда. 100 мингдан ортиқ киши кўчага чиқди, 219 киши ушланди. Айрим шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар юз берди, журналистларга ҳам ҳужум қилинди.
2026-11-15T18:51+0500
2026-11-15T18:51+0500
2026-11-15T18:51+0500
оммавий тартибсизлик
франция
париж
европа
норозилик намойиши
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60967027_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_ed2b50c735b60eaa947daf9d797703c5.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Францияда 14 ноябрь куни ўтказилган оммавий норозилик намойишларида 219 киши қўлга олинди. Мамлакат бўйлаб 106 минг нафар фуқаро кўчага чиқди, деб хабар берди Франция Ички ишлар вазирлиги.Мамлакат бўйлаб жами 137 та норозилик акцияси ўтказилган. Парижнинг ўзида 24 минг киши намойишларда қатнашган. Ташкилотчилар эса иштирокчиларнинг умумий сони 200 мингга етганини билдирмоқда.Марсель, Лион, Бордо, Гренобль ва бошқа шаҳарларда намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Айрим иштирокчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларига тош ва бошқа буюмлар отган, кўчаларда чиқинди қутиларига ўт қўйилган. Полиция айрим ҳудудларда кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.Тўқнашувлар оқибатида 10 нафар полиция ходими енгил жароҳат олган.Лион шаҳрида эса намойиш вақтида BFMTV телеканалининг тасвирга олиш гуруҳига ҳужум қилинган. Журналистлар калтакланган, улардан бирининг камерасига зарар етказилган. Ҳужумга алоқадорликда гумонланган шахслардан бири ушланган.Францияда оммавий норозиликлар сентябрь ойида мактаблардаги шароитлар ва ўқитувчилар етишмаслигига қарши акциялардан бошланган. Кейинчалик уларга касаба уюшмалари, талабалар ҳамда "сариқ нимчалилар" ҳаракати аъзолари қўшилган.Касаба уюшмалари 17 ноябрь куни яна умуммиллий норозилик акциялари ўтказишга чақирмоқда.
https://sputniknews.uz/20261019/france-ommaviy-tartibsizliklar-61319352.html
париж
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60967027_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0016b92891efa29572b8ddfbbb27f88b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оммавий тартибсизлик, франция, париж, европа, норозилик намойиши, дунё янгиликлари
оммавий тартибсизлик, франция, париж, европа, норозилик намойиши, дунё янгиликлари
Францияда оммавий намойишлар: 100 мингдан ортиқ киши кўчага чиқди, 219 киши ушланди
Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, намойишларда 106 минг киши қатнашган. Ташкилотчилар эса улар сони 200 мингга етганини билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Францияда 14 ноябрь куни ўтказилган оммавий норозилик намойишларида 219 киши қўлга олинди. Мамлакат бўйлаб 106 минг нафар фуқаро кўчага чиқди, деб
хабар берди Франция Ички ишлар вазирлиги.
Мамлакат бўйлаб жами 137 та норозилик акцияси ўтказилган. Парижнинг ўзида 24 минг киши намойишларда қатнашган. Ташкилотчилар эса иштирокчиларнинг умумий сони 200 мингга етганини билдирмоқда.
Намойишчилар яшаш харажатларининг ошиши, иш ҳақи пастлиги, таълим тизимидаги муаммолар ва полиция зўравонлигига қарши норозилик билдиришмоқда.
Марсель, Лион, Бордо, Гренобль ва бошқа шаҳарларда намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Айрим иштирокчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларига тош ва бошқа буюмлар отган, кўчаларда чиқинди қутиларига ўт қўйилган. Полиция айрим ҳудудларда кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.
Тўқнашувлар оқибатида 10 нафар полиция ходими енгил жароҳат олган.
Лион шаҳрида эса намойиш вақтида BFMTV телеканалининг тасвирга олиш гуруҳига ҳужум қилинган. Журналистлар калтакланган, улардан бирининг камерасига зарар етказилган. Ҳужумга алоқадорликда гумонланган шахслардан бири ушланган.
Францияда оммавий норозиликлар сентябрь ойида мактаблардаги шароитлар ва ўқитувчилар етишмаслигига қарши акциялардан бошланган. Кейинчалик уларга касаба уюшмалари, талабалар ҳамда "сариқ нимчалилар" ҳаракати аъзолари қўшилган.
14 ноябрдаги намойишлар кетма-кет бешинчи шанба куни ўтказилди. Бироқ иштирокчилар сони аввалги ҳафталарга нисбатан камаймоқда. Хусусан, 17 октябрь куни 565 минг киши кўчага чиққан бўлса, 7 ноябрда улар сони 146 минг нафарни ташкил этган.
Касаба уюшмалари 17 ноябрь куни яна умуммиллий норозилик акциялари ўтказишга чақирмоқда.