https://sputniknews.uz/20261019/france-ommaviy-tartibsizliklar-61319352.html
Францияда оммавий тартибсизликлар: 2400 киши қўлга олинди
Францияда оммавий тартибсизликлар: 2400 киши қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Францияда оммавий тартибсизликлар ортидан 2,4 минг киши ушланди. Ички ишлар вазири истеъфога чиқишни таклиф қилди, аммо Макрон рад этди. Парижда Лувр очилиши кечикди, Марселда намойишларга чеклов қўйилди.
2026-10-19T16:28+0500
2026-10-19T16:28+0500
2026-10-19T16:28+0500
дунё янгиликлари
франция
норозилик намойиши
париж
эммануэл макрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/13/61318644_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f013edb382313d8fdb867f395aa431de.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Францияда оммавий тартибсизликлар ортидан ички ишлар вазири Лоран Нуньес истеъфога чиқишни таклиф қилди, аммо президент Эммануэль Макрон буни рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Елисей саройига кўра, бундай қарор ҳозирги вазиятда ҳуқуқ-тартибот идораларини узлуксиз бошқариш зарурати билан боғлиқ.Макрон вазирга тартибсизликлар ва талончиликни тўхтатиш учун зудлик билан янги чоралар ишлаб чиқишни, шунингдек, полиция ва разведка идоралари вазиятни нега олдиндан баҳолай олмаганини аниқлашни топширди.Нуньес мамлакатнинг айрим йирик шаҳарларида полиция вазият устидан назоратни йўқотганини тан олди.Тартибсизликлар кўлами17 октябрда Франция бўйлаб ўтказилган оммавий намойишларда, ИИВ маълумотига кўра, 550 минг киши, ташкилотчилар ҳисобича эса 800 мингга яқин фуқаро қатнашган.Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб камида 2,4 минг киши қўлга олинган. Фақат Париж минтақасида 855 киши ушланган.Лимож шаҳрида XIX асрда қурилган тарихий мэрия биносига ўт қўйилди. Ёнғин оқибатида унинг томи қулаб тушди ва бинонинг катта қисми вайрон бўлди.Тартибсизликлар якшанба куни ҳам давом этди. Париж, Лион ва Марселда дўконлар таланди, автомобиллар ва чиқинди қутиларига ўт қўйилди.Душанба куни Марселда соат 12:00 дан 20:00 гача намойиш ва оммавий йиғилишлар тақиқланди. Парижда эса талабалар Лувр музейига кириш йўлларини тўсиб қўйгани сабабли у белгиланган вақтда очилмади.Норозиликлар сабабиНамойишлар дастлаб сентябрда мактаблардаги шароитлар, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим тизимидаги муаммолар туфайли бошланган.Кейинчалик ҳаракатга касаба уюшмалари, талабалар ва "сариқ нимчалилар" қўшилди. Норозиликларга яшаш харажатлари ва ёқилғи нархларининг ошиши, давлат хизматлари сифатининг пасайиши ҳам сабаб бўлди.Ҳукумат тартибсизликларга алоқадор зўравонликларда ўта сўл гуруҳлар ва жиноятчиларни айбламоқда. Мухолифат эса ҳукуматнинг ижтимоий муаммоларга муносабати ва полиция ҳаракатларини танқид қилмоқда.Вазият 2027 йилдаги президент сайловлари арафасида Франция ҳукуматига сиёсий босимни кучайтирмоқда.
https://sputniknews.uz/20261018/frantsiya-namoyishlar-61299305.html
париж
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/13/61318644_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_4d61883cad66d46f6a3f51db6e817830.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, франция, норозилик намойиши, париж, эммануэл макрон
дунё янгиликлари, франция, норозилик намойиши, париж, эммануэл макрон
Францияда оммавий тартибсизликлар: 2400 киши қўлга олинди
Франциядаги тартибсизликларда 2,4 минг киши ушланди. ИИВ раҳбари истеъфога чиқишни таклиф қилди, аммо Макрон буни рад этди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Францияда оммавий тартибсизликлар ортидан ички ишлар вазири Лоран Нуньес истеъфога чиқишни таклиф қилди, аммо президент Эммануэль Макрон буни рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Елисей саройига кўра, бундай қарор ҳозирги вазиятда ҳуқуқ-тартибот идораларини узлуксиз бошқариш зарурати билан боғлиқ.
Макрон вазирга тартибсизликлар ва талончиликни тўхтатиш учун зудлик билан янги чоралар ишлаб чиқишни, шунингдек, полиция ва разведка идоралари вазиятни нега олдиндан баҳолай олмаганини аниқлашни топширди.
Нуньес мамлакатнинг айрим йирик шаҳарларида полиция вазият устидан назоратни йўқотганини тан олди.
"Мен содир бўлаётган барча воқеалар учун масъул бўлганим сабабли истеъфога чиқишни таклиф қилдим", — деди у France Inter радиосига.
17 октябрда Франция бўйлаб ўтказилган оммавий намойишларда, ИИВ маълумотига кўра, 550 минг киши, ташкилотчилар ҳисобича эса 800 мингга яқин фуқаро қатнашган.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб камида 2,4 минг киши қўлга олинган. Фақат Париж минтақасида 855 киши ушланган.
Лимож шаҳрида XIX асрда қурилган тарихий мэрия биносига ўт қўйилди. Ёнғин оқибатида унинг томи қулаб тушди ва бинонинг катта қисми вайрон бўлди.
Тартибсизликлар якшанба куни ҳам давом этди. Париж, Лион ва Марселда дўконлар таланди, автомобиллар ва чиқинди қутиларига ўт қўйилди.
Душанба куни Марселда соат 12:00 дан 20:00 гача намойиш ва оммавий йиғилишлар тақиқланди. Парижда эса талабалар Лувр музейига кириш йўлларини тўсиб қўйгани сабабли у белгиланган вақтда очилмади.
Намойишлар дастлаб сентябрда мактаблардаги шароитлар, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим тизимидаги муаммолар туфайли бошланган.
Кейинчалик ҳаракатга касаба уюшмалари, талабалар ва "сариқ нимчалилар" қўшилди. Норозиликларга яшаш харажатлари ва ёқилғи нархларининг ошиши, давлат хизматлари сифатининг пасайиши ҳам сабаб бўлди.
Ҳукумат тартибсизликларга алоқадор зўравонликларда ўта сўл гуруҳлар ва жиноятчиларни айбламоқда. Мухолифат эса ҳукуматнинг ижтимоий муаммоларга муносабати ва полиция ҳаракатларини танқид қилмоқда.
Вазият 2027 йилдаги президент сайловлари арафасида Франция ҳукуматига сиёсий босимни кучайтирмоқда.