https://sputniknews.uz/20261018/frantsiya-namoyishlar-61299305.html
Таланган дўконлар ва ёқиб юборилган машиналар: Францияда норозилик намойишлари қандай ўтди
Таланган дўконлар ва ёқиб юборилган машиналар: Францияда норозилик намойишлари қандай ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Францияда яшаш нархининг ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар, жумладан, CGT касаба уюшмаси ва талабалар бирлашмаларининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат бўйлаб 800 минг нафарга яқин одам иштирок этган. Дастлаб CGTсоат 17:00 гача 500 000 нафардан ортиқ иштирокчи ҳақида хабар берган, аммо кейинчалик бу рақам тузатилган. Расмийлар ҳали намойишчиларнинг умумий сони тўғрисида расмий маълумот бермаган, дея ёзади RTL ва “Le Figaro”.
2026-10-18T15:17+0500
2026-10-18T15:17+0500
2026-10-18T15:17+0500
дунёда
дунё янгиликлари
франция
норозилик намойиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/12/61299780_0:78:3071:1805_1920x0_80_0_0_06d2046f5395dfdc2d20675c7aa49df1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. 17 октябрь, шанба куни, Францияда яшаш нархининг ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар, жумладан, CGT касаба уюшмаси ва талабалар бирлашмаларининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат бўйлаб 800 минг нафарга яқин одам иштирок этган.Дастлаб CGT соат 17:00 гача 500 000 нафардан ортиқ иштирокчи ҳақида хабар берган, аммо кейинчалик бу рақам тузатилган. Расмийлар ҳали намойишчиларнинг умумий сони тўғрисида расмий маълумот бермаган, дея ёзади RTL ва “Le Figaro”.17 октябрдаги норозилик намойишлари сентябрь ойида Париж шимолидаги камбағал шаҳар чеккаларидаги лицейларда бошланган ҳаракатнинг давоми бўлди. Дастлабки талаблар ўқитувчилар етишмаслиги ва мактаб инфратузилмасининг ёмон аҳволига тааллуқли эди, аммо кейинчалик ҳаракат яшаш нархининг ошиши, ёқилғи нархлари ва ижтимоий тенгсизликка қарши норозилик намойишларига айланди. Акцияларда собиқ "сариқ нимчалилар", лицей ўқувчилари, талабалар, иқлим фаоллари, фермерлар, шунингдек, CGT, Solidaires va Confédération paysanne каби касаба уюшмалари иштирок этди.Намойишлар тўлқини энг йирик шаҳарларни қамраб олди. Парижда, ИИВ маълумотларига кўра, кўчаларга 110 мингга яқин одам чиққан. Лион ва Нантда 20 мингдан, Ренн ва Брестда 10 мингдан, Брестда эса 15 мингдан иштирокчи тўпланди. Ташкилотчиларнинг расмий маълумотлардан фарқ қиладиган маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 1700 тадан ортиқ акция ўтказилган.Кўплаб шаҳарларда тинч намойиш тезда тартибсизликларга айланди. Парижда радикал ёшлар машиналар ва баррикадаларни ёқиб юборишди, дўкон ойналарини синдиришди ва полицияга тош ва бутилка улоқтиришди. Лионда сайёҳлик идораси ёниб кетди. Марсель ва Лиллда намойишчилар мебель ва эшикларни синдириб, шаҳар ҳокимлиги биноларига бостириб киришди.Бош вазир Себастян Лекорню зўравонликни қоралади ва “республикамизда тинч намойишлар ўз ўрнига эга, аммо ўт қўйиш, талончилик ва ҳужумлар йўқ” деб айтди. У тартибсизликларни уюштиришда ўта чап гуруҳларни айблади.Франция ички ишлар вазири Лоран Нунес бутун мамлакат бўйлаб 400 киши ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берди.
https://sputniknews.uz/20261017/parijda-politsiya-namoyishchilarga-qarshi-kozdan-yosh-oqizuvchi-gaz-qolladi--video-61282499.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/12/61299780_342:0:3071:2047_1920x0_80_0_0_e540d2d94b55ca6b055879c84922dad7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, франция, норозилик намойиши
дунёда, дунё янгиликлари, франция, норозилик намойиши
Таланган дўконлар ва ёқиб юборилган машиналар: Францияда норозилик намойишлари қандай ўтди
Намойишлар тўлқини энг йирик шаҳарларни қамраб олди, 400 киши ҳибсга олинганлиги маълум қилиняпти.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. 17 октябрь, шанба куни, Францияда яшаш нархининг ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар, жумладан, CGT касаба уюшмаси ва талабалар бирлашмаларининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат бўйлаб 800 минг нафарга яқин одам иштирок этган.
Дастлаб CGT соат 17:00 гача 500 000 нафардан ортиқ иштирокчи ҳақида хабар берган, аммо кейинчалик бу рақам тузатилган. Расмийлар ҳали намойишчиларнинг умумий сони тўғрисида расмий маълумот бермаган, дея ёзади RTL ва “Le Figaro”.
17 октябрдаги норозилик намойишлари сентябрь ойида Париж шимолидаги камбағал шаҳар чеккаларидаги лицейларда бошланган ҳаракатнинг давоми бўлди. Дастлабки талаблар ўқитувчилар етишмаслиги ва мактаб инфратузилмасининг ёмон аҳволига тааллуқли эди, аммо кейинчалик ҳаракат яшаш нархининг ошиши, ёқилғи нархлари ва ижтимоий тенгсизликка қарши норозилик намойишларига айланди. Акцияларда собиқ "сариқ нимчалилар", лицей ўқувчилари, талабалар, иқлим фаоллари, фермерлар, шунингдек, CGT, Solidaires va Confédération paysanne каби касаба уюшмалари иштирок этди.
Намойишлар тўлқини энг йирик шаҳарларни қамраб олди. Парижда, ИИВ маълумотларига кўра, кўчаларга 110 мингга яқин одам чиққан. Лион ва Нантда 20 мингдан, Ренн ва Брестда 10 мингдан, Брестда эса 15 мингдан иштирокчи тўпланди. Ташкилотчиларнинг расмий маълумотлардан фарқ қиладиган маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 1700 тадан ортиқ акция ўтказилган.
Кўплаб шаҳарларда тинч намойиш тезда тартибсизликларга айланди. Парижда радикал ёшлар машиналар ва баррикадаларни ёқиб юборишди, дўкон ойналарини синдиришди ва полицияга тош ва бутилка улоқтиришди. Лионда сайёҳлик идораси ёниб кетди. Марсель ва Лиллда намойишчилар мебель ва эшикларни синдириб, шаҳар ҳокимлиги биноларига бостириб киришди.
Бош вазир Себастян Лекорню зўравонликни қоралади ва “республикамизда тинч намойишлар ўз ўрнига эга, аммо ўт қўйиш, талончилик ва ҳужумлар йўқ” деб айтди. У тартибсизликларни уюштиришда ўта чап гуруҳларни айблади.
Франция ички ишлар вазири Лоран Нунес бутун мамлакат бўйлаб 400 киши ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берди.