https://sputniknews.uz/20261115/amir-temur-rivoyat-russia-sayyoh-62029892.html
Амир Темур билан боғлиқ башорат рост чиқдими? Россиялик сайёҳлар ўғлига Темур исмини қўйди
Амир Темур билан боғлиқ башорат рост чиқдими? Россиялик сайёҳлар ўғлига Темур исмини қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сайёҳлар Самарқандда Амир Темур билан боғлиқ Кўктош ҳақидаги ривоятни эшитишган. Бир йил ўтиб, оилада ўғил туғилди. Ота-она чақалоққа Темур деб исм қўйди.
2026-11-15T17:59+0500
2026-11-15T17:59+0500
2026-11-15T20:24+0500
бу қизиқ
амир темур
тарих
тарихий ёдгорлик
сайёҳлар
ўзбекистон
оила
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0f/62029724_0:0:729:410_1920x0_80_0_0_470fed48fa23f4c8f40e816f6bb74571.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшовчи оила Самарқандда эшитган ривоят билан боғлиқ қизиқарли воқеани бошдан кечирди. Бу ҳақда VN.ru нашри Новосибирск вилояти ФҲДЁ бошқармасига таяниб хабар берди.2025 йил ноябрь ойида Антон Кулигин ва Татьяна Попова Ўзбекистонга саёҳат қилишган. Самарқандда улар Амир Темур дафн этилган Гўри Амир мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон номи билан боғлиқ Кўктошга ўтиришган.Экскурсовод сайёҳларга маҳаллий ривоятни айтиб берган: гўёки ушбу тошга ўтирган оилада бир йил ичида фарзанд дунёга келар экан.Орадан бир неча ой ўтиб, 2026 йил март ойида Татьяна ҳомиладор эканини билган. 23 октябрда эса оилада ўғил фарзанд туғилган.Ота-она Самарқанддаги саёҳат ва экскурсоводнинг тилагини эслаб, чақалоққа Темур деб исм қўйишга қарор қилган.Қизиғи, боланинг туғилганлиги 5 ноябрь куни — оила Самарқандга ташриф буюрганидан роппа-роса бир йил ўтиб, тантанали равишда қайд этилган. Маросим Новосибирск шаҳридаги Никоҳ саройида бўлиб ўтган. Маълумот учун, Кўктош Самарқанд тарихида алоҳида ўрин тутган. Тарихий манбаларга кўра, у Амир Темур давридаги тахт билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик Бухоро хонлари ва амирларини тахтга ўтқазиш маросимларида ҳам ишлатилган.
https://sputniknews.uz/20260608/temirlano-operasi-58204765.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0f/62029724_81:0:729:486_1920x0_80_0_0_df700ee57360385bee0c3c89dd6d176e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
амир темур, тарих, тарихий ёдгорлик, сайёҳлар, ўзбекистон, оила, самарқанд
амир темур, тарих, тарихий ёдгорлик, сайёҳлар, ўзбекистон, оила, самарқанд
Амир Темур билан боғлиқ башорат рост чиқдими? Россиялик сайёҳлар ўғлига Темур исмини қўйди
17:59 15.11.2026 (янгиланди: 20:24 15.11.2026) Самарқандга саёҳат қилган россиялик оила Амир Темур билан боғлиқ тош ҳақидаги ривоятни эшитган. Бир йил ўтиб, улар ўғил фарзандли бўлишди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшовчи оила Самарқандда эшитган ривоят билан боғлиқ қизиқарли воқеани бошдан кечирди. Бу ҳақда VN.ru нашри Новосибирск вилояти ФҲДЁ бошқармасига таяниб
хабар берди.
2025 йил ноябрь ойида Антон Кулигин ва Татьяна Попова Ўзбекистонга саёҳат қилишган. Самарқандда улар Амир Темур дафн этилган Гўри Амир мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон номи билан боғлиқ Кўктошга ўтиришган.
Экскурсовод сайёҳларга маҳаллий ривоятни айтиб берган: гўёки ушбу тошга ўтирган оилада бир йил ичида фарзанд дунёга келар экан.
Гид хайрлашаётганда уларга бўлажак фарзандларига Темур деб исм қўйишни тилаган.
Орадан бир неча ой ўтиб, 2026 йил март ойида Татьяна ҳомиладор эканини билган. 23 октябрда эса оилада ўғил фарзанд туғилган.
Ота-она Самарқанддаги саёҳат ва экскурсоводнинг тилагини эслаб, чақалоққа Темур деб исм қўйишга қарор қилган.
Қизиғи, боланинг туғилганлиги 5 ноябрь куни — оила Самарқандга ташриф буюрганидан роппа-роса бир йил ўтиб, тантанали равишда қайд этилган. Маросим Новосибирск шаҳридаги Никоҳ саройида бўлиб ўтган.
Маълумот учун, Кўктош Самарқанд тарихида алоҳида ўрин тутган. Тарихий манбаларга кўра, у Амир Темур давридаги тахт билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик Бухоро хонлари ва амирларини тахтга ўтқазиш маросимларида ҳам ишлатилган.