Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Польша Украина учун Америка қуролларини харид қилишни молиялаштиришни тўхтатди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСаммит Совета Европы
Саммит Совета Европы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2026
Oбуна бўлиш
Польша бош вазири бу қарор сабабларини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Польша НАТОнинг Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш дастурига ҳисса қўшишни давом эттирмайди. Бу ҳақда Польша бош вазири Дональд Туск журналистларга маълум қилди.

“Мен НАТО бош котиби Марк Рюттега биз ҳозирча PURL дастурига – Европа пулларига Украина учун Америка қуроллари харид қилиш – бадал киритмаслигимизни айтдим”, - деди Туск матбуот анжуманида.

Польша бош вазири бу қарорини юқори бюджет тақчиллиги ва мамлакат мудофаасига сарфланаётган харажатлар билан изоҳлади.
Украина учун Америка қуролларини Европа пуллари эвазига харид қилиш ташаббуси АҚШ маъмурияти Киев режимига қурол-яроғларни бепул етказиб беришни давом эттиришдан бош тортганидан кейин пайдо бўлган.
Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.
Петер Мадьяр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Венгрия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишдан бош тортди
Янгиликлар лентаси
0