Қишда газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий объектларга етказиб берилади

© Sputnik / Mihai CarausГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2026
Oбуна бўлиш
Ҳаво ҳарорати кескин пасайганда бошқа тоифадаги истеъмолчиларга вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. 1 октябрдан 2027 йил 31 мартгача куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, мавжуд газ ресурслари биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади.
Энергетика вазирлиги “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот” ва бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда газ ресурслари ҳамда об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, етказиб беришнинг 10 кунлик ва кунлик жадвалларини ишлаб чиқади.
Ушбу жадваллар ҳар ойнинг 25-санасигача куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади.

Магистрал қувурларда босим пасайиши ёки газ ресурслари ҳажми кутилмаганда ўзгарган тақдирда, тақсимот тезкор қайта кўриб чиқилади. Бунда аҳоли ва ижтимоий объектларни газ билан таъминлаш устуворлиги сақланади.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича республика комиссияси ҳар ойнинг охирги кунигача кейинги ой учун ҳудудлар ва йирик улгуржи истеъмолчилар кесимида газ етказиб бериш жадвалларини тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳудудгазтаъминотънинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда ушбу жадваллар асосида туман ва шаҳарлар кесимида газ тақсимотини ташкил этади. Бунда ҳам аҳоли ва ижтимоий объектлар таъминотига биринчи навбатда эътибор қаратилади.
Ҳаво ҳарорати кескин пасайган даврда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига газ етказиб беришни барқарор сақлаш учун бошқа тоифадаги истеъмолчиларга вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.
МВД будет контролировать поставку газа и угля населению - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
ИИВ аҳолига газ ва кўмир етказиб берилишини назорат қилади
Янгиликлар лентаси
0