ИИВ аҳолига газ ва кўмир етказиб берилишини назорат қилади

© Пресс-служба МВД УзбекистанаМВД будет контролировать поставку газа и угля населению
МВД будет контролировать поставку газа и угля населению - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Oбуна бўлиш
Масъулларга энергетика маҳсулотларини ташишда юклар бутлигини назорат қилиш, газ тўлдириш шохобчалари, омборлар ва тақсимлаш базалари қўриқланишини кучайтириш топширилди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов бошчилигида аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

ИИВ маълумотларига кўра, октябрда кўмир маҳсулотини ноқонуний сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ жами 16 та ҳолатлар аниқланиб, жами 333 тонна 540 кг кўмир маҳсулотлари ноқонуний муомаладан мусодара қилиниб, аҳолига эҳтиёжлари учун етказилди.

Шунингдек, суюлтирилган газни ноқонуний сақлаш, ўтказиш билан боғлиқ жами 374 та ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомаладан жами 9 139 дона газ баллонлари ҳамда 92 тонна 936 кг суюлтирилган газ мусодара қилиниб, аҳоли истеъмоли учун қайтариш чоралари кўрилди.
© Пресс-служба МВД УзбекистанаМВД будет контролировать поставку газа и угля населению
МВД будет контролировать поставку газа и угля населению - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
МВД будет контролировать поставку газа и угля населению
Шу муносабат билан ички ишлар органларининг соҳавий хизматларига ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддиларига вазифалар қўйилди.

Хусусан, ҳудудларда таъминот билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, энергетика маҳсулотларининг темир йўл орқали ташилишида юклар бутлиги ва манзилга етиб боришини назорат қилиш, уларни ташувчи транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш, газ тўлдириш шохобчалари, омборлар ва тақсимлаш базаларида қўриқлашни кучайтириш, моддий бойликларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

ИИВ "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан ҳамкорликда суюлтирилган газ баллонларини аҳолига ўз вақтида етказиб бериш, маҳсулот ҳажми ва тақсимотининг ҳисобини юритиш, таъминотдаги узилишлар сабабларини аниқлаш ҳамда истеъмолчилар мурожаатларини ҳал этиш, Транспорт вазирлиги билан биргаликда энергетика маҳсулотларини ташиш логистикаси ва белгиланган йўналишларга риоя этилишини назорат қилади.
Президент ознакомился с докладом о подготовке нефтегазовой отрасли к осенне-зимнему сезону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Қишда узлуксиз таъминот учун бензин захираси яратилиб, газ тармоқлари таъмирланади
Янгиликлар лентаси
0