Қишда узлуксиз таъминот учун бензин захираси яратилиб, газ тармоқлари таъмирланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с докладом о подготовке нефтегазовой отрасли к осенне-зимнему сезону
Президент ознакомился с докладом о подготовке нефтегазовой отрасли к осенне-зимнему сезону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ тармоқлари таъмирланади, суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми белгиланади ҳамда декабрь-январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захираси яратилади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғининг 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича ахборот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Мавсумгача магистрал газ қувурларининг 53,7 километр нуқсонли қисмини алмаштириш, компрессор станцияларидаги 77 та газ ҳайдаш агрегатини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.
Шунингдек, 881 та маҳалладаги 220 минг хонадоннинг газ таъминотини яхшилаш учун уч босқичли тақсимлаш тизимидан икки босқичли тизимга ўтилади. Бу орқали технологик йўқотишларни қисқартириш мақсад қилинган. Жами 711,9 километр газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.
Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш белгиланган. Шу жумладан, бориш қийин бўлган 229 та қишлоқдаги 104,7 минг истеъмолчига 8,2 минг тонна суюлтирилган газ етказилади.
Қиш даври учун ёқилғи захиралари ҳам шакллантирилади. Декабрь-январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захираси яратиш режалаштирилган. Иссиқлик электр станцияларига мавсум давомида 4 миллион 161 минг тонна кўмир етказиб бериш прогноз қилинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналарда эса 90 та технологик қурилмада таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
ОАО Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
“Газпром” 2025 йилда Ўзбекистонга газ етказиб беришни 15 фоизга оширди
Янгиликлар лентаси
0