https://sputniknews.uz/20261114/foiz-jarimalar-62000746.html
Банклар ноқонуний ундирилган фоиз ва жарималарни қайтаради – МБ
Банклар ноқонуний ундирилган фоиз ва жарималарни қайтаради – МБ
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит қарзини ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилгандан сўнг қарорда кўрсатилган суммага янги фоиз, жарима ёки пеня ҳисоблаш тўхтатилади.
2026-11-14T11:12+0500
2026-11-14T11:12+0500
2026-11-14T11:12+0500
жамият
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57872253_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_66703c03f03ca807ec6813d088855816.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда тижорат банклари суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича қонунга зид равишда ҳисобланган фоиз ва жарималарни бекор қилиши, ундирилган маблағларни эса қарз олувчиларга қайтариши керак. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит қарзини ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилгандан сўнг қарорда кўрсатилган суммага янги фоиз, жарима ёки пеня ҳисоблаш тўхтатилади.Яъни суд томонидан ундириладиган қарз миқдори белгиланганидан кейин бу сумма қўшимча фоиз ва жарималар ҳисобига ошиб бормаслиги керак.Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банклари кузатув кенгашлари ва бошқарувларига ушбу талабга риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.Банклар 2026 йил 10 декабргача ички аудит текширувини ўтказиши шарт. Текширув давомида суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича фоиз ва жарималарни ҳисоблаш амалиёти қонунчиликка мувофиқлиги нуқтайи назаридан тўлиқ ўрганилиши керак.Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари банкларнинг кузатув кенгашлари ва бошқарувлари муҳокамасига киритилиши лозим.Регулятор банклардан қонунга зид равишда ҳисобланган фоиз ва жарималарни зудлик билан бекор қилишни талаб қилди. Агар бундай маблағлар қарз олувчилардан ундирилган бўлса, улар қисқа муддат ичида мижозларга қайтарилиши керак.Банклар ички аудит натижалари, амалга оширилган чоралар ва қарз олувчиларга қайтарилган маблағлар тўғрисидаги батафсил ҳисоботни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга 2026 йил 25 декабргача Марказий банкка тақдим этиши шарт.Марказий банк кредит бўйича суд қарори чиқарилганидан кейин ҳам фоиз ёки жарима ҳисобланган ёхуд бундай маблағлар ундирилган ҳолатларга дуч келган фуқароларни мурожаат қилишга чақирди.Бундай ҳолатга дуч келган фуқаролар Марказий банкнинг 71 200 00 44 ёки 1800 қисқа рақамли алоқа марказига мурожаат қилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20261020/moliya-jarima-qonun-loyiha-61342953.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57872253_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_3d01f98582292e865bd8adbc24287db9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, марказий банк
Банклар ноқонуний ундирилган фоиз ва жарималарни қайтаради – МБ
Банклар 2026 йил 10 декабргача ички аудит текширувини ўтказиши шарт.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда тижорат банклари суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича қонунга зид равишда ҳисобланган фоиз ва жарималарни бекор қилиши, ундирилган маблағларни эса қарз олувчиларга қайтариши керак. Бу ҳақда Марказий банк
маълум қилди.
Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит қарзини ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилгандан сўнг қарорда кўрсатилган суммага янги фоиз, жарима ёки пеня ҳисоблаш тўхтатилади.
Яъни суд томонидан ундириладиган қарз миқдори белгиланганидан кейин бу сумма қўшимча фоиз ва жарималар ҳисобига ошиб бормаслиги керак.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банклари кузатув кенгашлари ва бошқарувларига ушбу талабга риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Банклар 2026 йил 10 декабргача ички аудит текширувини ўтказиши шарт. Текширув давомида суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича фоиз ва жарималарни ҳисоблаш амалиёти қонунчиликка мувофиқлиги нуқтайи назаридан тўлиқ ўрганилиши керак.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари банкларнинг кузатув кенгашлари ва бошқарувлари муҳокамасига киритилиши лозим.
Регулятор банклардан қонунга зид равишда ҳисобланган фоиз ва жарималарни зудлик билан бекор қилишни талаб қилди. Агар бундай маблағлар қарз олувчилардан ундирилган бўлса, улар қисқа муддат ичида мижозларга қайтарилиши керак.
Банклар ички аудит натижалари, амалга оширилган чоралар ва қарз олувчиларга қайтарилган маблағлар тўғрисидаги батафсил ҳисоботни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга 2026 йил 25 декабргача Марказий банкка тақдим этиши шарт.
Марказий банк кредит бўйича суд қарори чиқарилганидан кейин ҳам фоиз ёки жарима ҳисобланган ёхуд бундай маблағлар ундирилган ҳолатларга дуч келган фуқароларни мурожаат қилишга чақирди.
Бундай ҳолатга дуч келган фуқаролар Марказий банкнинг 71 200 00 44 ёки 1800 қисқа рақамли алоқа марказига мурожаат қилиши мумкин.