Молиявий жарима бекор қилинса, пул фоизи билан қайтарилади—қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

© Законодательная палата Олий Мажлиса Запрещается приватизация "ботанических садов" и их земель
Запрещается приватизация ботанических садов и их земель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2026
Oбуна бўлиш
Депутатлар молиявий жарималарни қўллаш, улардан шикоят қилиш ва ноқонуний ундирилган пулни қайтариш тартибини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонда молиявий жарималарни қўллаш, улардан шикоят қилиш ва ноқонуний ундирилган маблағларни қайтариш тартибини белгилайдиган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Қонунчилик палатаси маълумотига кўра, ҳужжат тадбиркорларни асоссиз молиявий жазолардан ҳимоя қилиш ва жарималарни тўлаш тартибини енгиллаштиришга қаратилган.
Лойиҳада молиявий жаримани тўлашнинг икки усули назарда тутилган:
Жарима тўғрисидаги қарор топширилганидан кейин бир ой ичида сумманинг 50 фоизини ихтиёрий тўлаб, қолган қисмидан озод бўлиш;
Жаримани олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш.
Шунингдек, молиявий жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ноқонуний ундирилган маблағлар қайтарилиши белгиланмоқда.
Қайтариш кечиктирилган тақдирда, Марказий банк асосий ставкасининг 300 дан бири миқдорида фоиз тўлаш тартиби назарда тутилган.
Масалан, амалдаги 14 фоизлик асосий ставка бўйича 1 миллион сўмни қайтариш кечиктирилса, ҳар бир кун учун қарийб 467 сўм, 30 кун учун эса 14 минг сўм фоиз тўланади.
Қонун лойиҳасида молиявий санкцияларни қўллашнинг ягона тартибини белгилаш ва улар устидан шикоят қилиш механизмларини такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, молиявий жариманинг ярмини бир ой ичида тўлаш ёки уни олти ойга бўлиб тўлаш имконияти Президентнинг апрель ойидаги қарорига мувофиқ 2026 йил 1 октябрдан жорий этилган.
Президент обозначил приоритеты по выводу предпринимательства на новый уровень  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Тадбиркорлар учун кредит енгилликлари, имтиёзлар ва текширувларга мораторий эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0