https://sputniknews.uz/20260818/tadbirkor-tekshiruv-moratoriy-59779386.html
Тадбиркорлар учун кредит енгилликлари, имтиёзлар ва текширувларга мораторий эълон қилинди
Тадбиркорлар учун кредит енгилликлари, имтиёзлар ва текширувларга мораторий эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бизнес учун янги чоралар: 5 млрд сўмгача онлайн кредит, ИИ харажатининг 50 фоизини қоплаш, экспортга $1 млрд ва кичик бизнес текширувларига уч йиллик мораторий.
2026-08-18T16:44+0500
2026-08-18T16:44+0500
2026-08-18T16:46+0500
шавкат мирзиёев
солиқ
тадбиркор
туризм
экспорт
жарима
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/12/59778610_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_4a53a0927c08a7e8410e11cdb63d3fd9.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бешта устувор йўналиши бўйича янги ташаббуслар эълон қилинди.5 миллиард сўмгача кредитни онлайн олиш мумкин бўладиКичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади. “Кредит хизматлари ягона рақамли портали”да тадбиркор битта ариза орқали турли банкларнинг таклифларини олиши мумкин бўлади.Бизнесни энди бошлаётган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириш имконияти берилади.Бизнеснинг турли босқичлари учун учта дастур ишга туширилади:“Бизнес старт” доирасида сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа ва кредит ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобот юритиш бўйича ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит бериш йўлга қўйилади.Кичик бизнес учун “контр-кафолат” тизими ҳам жорий этилади. 10 миллиард сўмгача кредит олишда тадбиркор кредит қийматининг 25 фоизи миқдорида гаров тақдим этса кифоя бўлади.Давлат активлари учун аванс икки баробар камаядиДавлат активини сотиб олишда талаб қилинадиган аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади. Тадбиркор актив қийматининг ярмини тўлаганидан кейин қолган қисмини етти йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.Банклар балансидаги қиймати 9 трлн сўм бўлган 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади.Электр энергияси ва газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов талаби ҳам юмшатилади. АСКУЭ ва АСКУГ тизимларига уланган ҳамда тўлов интизомига риоя қилган корхоналар учун аванс 15 фоиз қилиб белгиланади.Сунъий интеллект харажатининг ярми қоплаб берилади“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури ишга туширилади.Дастур доирасида корхоналарнинг сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қилган харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Янги маҳсулот моделларини яратишда тадбиркорларга суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имкони берилади.Маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш бўйича акселерация дастури ҳам йўлга қўйилади. Ҳар йили 50 та йирик корхонани IPOга тайёрлаш режалаштирилган.Йирик инвестиция лойиҳаларида кадр тайёрлаш компоненти мажбурий бўлади. Урганчда жорий этилган тажриба барча ҳудудларга татбиқ қилиниб, 1 млн ёшни замонавий касбларга ўргатиш мақсад қилинган.Экспортчиларга камида 1 млрд долларТашқи бозорларга чиқишда тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатадиган “Экспорт навигатор” тизими ташкил этилади.Тадбиркорларнинг хорижий брендмейкерларни жалб қилиш, миллий брендларни ташқи бозорда тарғиб этиш, маркетплейслар ва халқаро тендерларда иштирок этиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 млрд доллар йўналтирилади.Асосий ва истиқболли ташқи бозорларда “экспорт элчилари” фаолияти йўлга қўйилади. Экспорт бўйича валюта тушумини олиб кириш муддатлари узайтирилиб, айрим чекловлар бекор қилинади.Кичик бизнесни текширишга уч йиллик мораторийКичик бизнесда инсон саломатлиги ва бошқа тадбиркорлар манфаатларига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган барча текширувларга уч йил муддатга мораторий жорий этилади.Ихтиёрий профилактик аудитдан ўтган ўрта ва йирик корхоналар аниқланган камчиликларни бартараф этса, уларга жарима қўлланмайди.Барча турдаги жарималар миқдорини ўртача икки баробар камайтириш белгиланди.Давлат хизматларининг ярми “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади, яъни белгиланган муддатда ваколатли орган жавоб бермаса, тадбиркорнинг аризаси маъқулланган деб ҳисобланади. 30 тадан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддатлари қисқартирилади.Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш учун талаб қилинадиган бир нечта ҳужжат ўрнига ягона “Саломатлик сертификати” жорий этилади.Меҳмонхоналар учун 50 млн долларМеҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилади.Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар эса 2030 йилгача амал қилади.Туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматлари экспортга тенглаштирилади. Туристик автобус ва электробусларни импорт қилиш бўйича имтиёзлар ҳам сақлаб қолинади.
https://sputniknews.uz/20260818/mirziyoev-tadbirkorlar-muloqot-59772727.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/12/59778610_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_1f6830be83c6060a042e1020a00ec803.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, солиқ, тадбиркор, туризм, экспорт, жарима, сунъий интеллект
шавкат мирзиёев, солиқ, тадбиркор, туризм, экспорт, жарима, сунъий интеллект
Тадбиркорлар учун кредит енгилликлари, имтиёзлар ва текширувларга мораторий эълон қилинди
16:44 18.08.2026 (янгиланди: 16:46 18.08.2026) Хивада тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда бизнесни молиялаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва маъмурий босимни камайтириш бўйича янги чоралар эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бешта устувор йўналиши бўйича янги ташаббуслар
эълон қилинди.
5 миллиард сўмгача кредитни онлайн олиш мумкин бўлади
Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади. “Кредит хизматлари ягона рақамли портали”да тадбиркор битта ариза орқали турли банкларнинг таклифларини олиши мумкин бўлади.
Бизнесни энди бошлаётган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириш имконияти берилади.
Бизнеснинг турли босқичлари учун учта дастур ишга туширилади:
янги тадбиркорлар учун – “Бизнес старт”;
ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун – “Бизнес лифт”;
янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун – “Бизнес юксалиш”.
“Бизнес старт” доирасида сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа ва кредит ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобот юритиш бўйича ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит бериш йўлга қўйилади.
Кичик бизнес учун “контр-кафолат” тизими ҳам жорий этилади. 10 миллиард сўмгача кредит олишда тадбиркор кредит қийматининг 25 фоизи миқдорида гаров тақдим этса кифоя бўлади.
Давлат активлари учун аванс икки баробар камаяди
Давлат активини сотиб олишда талаб қилинадиган аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади. Тадбиркор актив қийматининг ярмини тўлаганидан кейин қолган қисмини етти йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
Аукционга чиқариладиган ер участкалари қурилиш учун зарур ҳужжатлар билан бирга “тайёр пакет” шаклида савдога қўйилади.
Банклар балансидаги қиймати 9 трлн сўм бўлган 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади.
Электр энергияси ва газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов талаби ҳам юмшатилади. АСКУЭ ва АСКУГ тизимларига уланган ҳамда тўлов интизомига риоя қилган корхоналар учун аванс 15 фоиз қилиб белгиланади.
Сунъий интеллект харажатининг ярми қоплаб берилади
“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури ишга туширилади.
Дастур доирасида корхоналарнинг сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қилган харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Янги маҳсулот моделларини яратишда тадбиркорларга суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имкони берилади.
Биринчи босқичнинг ўзига камида 100 млн доллар ажратилади.
Маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш бўйича акселерация дастури ҳам йўлга қўйилади. Ҳар йили 50 та йирик корхонани IPOга тайёрлаш режалаштирилган.
Йирик инвестиция лойиҳаларида кадр тайёрлаш компоненти мажбурий бўлади. Урганчда жорий этилган тажриба барча ҳудудларга татбиқ қилиниб, 1 млн ёшни замонавий касбларга ўргатиш мақсад қилинган.
Экспортчиларга камида 1 млрд доллар
Ташқи бозорларга чиқишда тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатадиган “Экспорт навигатор” тизими ташкил этилади.
Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулот рўйхати шакллантирилади. Ҳар бир маҳсулот учун ташқи бозор, тарифлар ва логистика бўйича тайёр ечимлар ишлаб чиқилади.
Тадбиркорларнинг хорижий брендмейкерларни жалб қилиш, миллий брендларни ташқи бозорда тарғиб этиш, маркетплейслар ва халқаро тендерларда иштирок этиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 млрд доллар йўналтирилади.
Асосий ва истиқболли ташқи бозорларда “экспорт элчилари” фаолияти йўлга қўйилади. Экспорт бўйича валюта тушумини олиб кириш муддатлари узайтирилиб, айрим чекловлар бекор қилинади.
Кичик бизнесни текширишга уч йиллик мораторий
Кичик бизнесда инсон саломатлиги ва бошқа тадбиркорлар манфаатларига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган барча текширувларга уч йил муддатга мораторий жорий этилади.
Ихтиёрий профилактик аудитдан ўтган ўрта ва йирик корхоналар аниқланган камчиликларни бартараф этса, уларга жарима қўлланмайди.
Барча турдаги жарималар миқдорини ўртача икки баробар камайтириш белгиланди.
Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда “Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси” ва “Биринчи хато учун огоҳлантириш” қоидалари жорий этилади.
Давлат хизматларининг ярми “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади, яъни белгиланган муддатда ваколатли орган жавоб бермаса, тадбиркорнинг аризаси маъқулланган деб ҳисобланади. 30 тадан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддатлари қисқартирилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш учун талаб қилинадиган бир нечта ҳужжат ўрнига ягона “Саломатлик сертификати” жорий этилади.
Меҳмонхоналар учун 50 млн доллар
Меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилади.
Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар эса 2030 йилгача амал қилади.
Туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматлари экспортга тенглаштирилади. Туристик автобус ва электробусларни импорт қилиш бўйича имтиёзлар ҳам сақлаб қолинади.