Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда бизнесдаги ўзгаришларни маълум қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана VI открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями.
 VI открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Oбуна бўлиш
Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда сўнгги беш йилда бизнесга кредитлар, инвестициялар ва бозор имкониятлари қандай ўзгарганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита, туманлардаги студиялар орқали эса яна 25 мингга яқин бизнес вакили иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари Ўзбекистондаги 1,2 миллионлик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклаб, сўнгги беш йилда тадбиркорлик учун яратилган имкониятларга тўхталди.

"Бугун тадбиркорларимиз "бизнесни бошлаш" босқичидан "капитални кўпайтириш" босқичига ўтяпти", – деди президент.

Сўнгги беш йилда:
– бизнесга ажратилган кредитлар портфели қарийб 3 карра ошиб, 450 трлн сўмга етди;
– тадбиркорлар 650 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди;
– бизнес вакиллари хорижий банклардан мустақил равишда 1 млрд доллар жалб қилди;
– корхоналарнинг асосий капиталга инвестицияси 3 карра ошиб, 363 трлн сўмга етди;
– саноати 100 млн доллардан ошган туманлар сони 66 тадан 116 тага кўпайди;
– хизматлар ҳажми 1 трлн сўмдан ошган туманлар 41 тадан 152 тага етди.
Хоразмда эса сўнгги йилларда 4 млрд доллар хорижий инвестиция киритилиб, 10 мингта янги қувват ишга туширилди. Вилоят иқтисодиётининг 72 фоизини, экспортининг эса 81 фоизини кичик бизнес таъминламоқда.
Ҳафталик авиарейслар 16 тадан 102 тага, темир йўл қатновлари 8 тадан 41 тага кўпайди. Жорий йил Хоразмга 3 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда.
Президент жорий йилда бизнес учун қабул қилинган чораларни ҳам санаб ўтди. Хусусий корхоналар "Миллий саноат занжири" орқали давлат компанияларидан 4 трлн сўмлик буюртма олди.
Стратегик корхоналар эълон қилган 650 дан зиёд янги маҳсулот тадбиркорлар учун қўшимча 1 млрд долларлик бозор яратди.
Шунингдек, ҚҚСга ўтиш чегараси 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмга оширилди, кафе ва ресторанларга 100 млрд сўм ҚҚС қайтарилди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нол ставка жорий қилиниши ҳисобига 400 млрд сўм фермерларда қолди.
Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе подготовки к открытому диалогу с предпринимателями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Сўровномада тадбиркорлар қайси муаммолардан арз қилди — президентга ахборот берилди
Янгиликлар лентаси
0