https://sputniknews.uz/20260813/tadbirkor-muammolar-axborot-59682521.html
Сўровномада тадбиркорлар қайси муаммолардан арз қилди — президентга ахборот берилди
Сўровномада тадбиркорлар қайси муаммолардан арз қилди — президентга ахборот берилди
Sputnik Ўзбекистон
Президентга тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёргарлик бўйича ахборот берилди. Сўровда бизнес кредит, энергия, таннарх, инвестиция ва мажбурий ижродаги муаммоларни қайд этди.
2026-08-13T18:55+0500
2026-08-13T18:55+0500
2026-08-13T18:55+0500
тадбиркор
тадбиркорлар билан учрашув
шавкат мирзиёев
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59682347_0:138:1900:1207_1920x0_80_0_0_4dbbea265c8dc39a21e426e6b10ddb1d.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорлар кредит қимматлиги, энергия таъминотидаги узилишлар, харажатлар ошиши ва мажбурий ижродаги бюрократияни асосий муаммолар қаторида кўрсатди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлар билан олтинчи очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида ахборот берилди.Республика бўйича 5 072 нафар тадбиркор ўртасида сўров ўтказилган. Уларнинг 93 фоизи маҳаллий хусусий корхоналар вакиллари.Сўровда қатнашган корхоналарнинг 53 фоизида маҳсулот ва хизматлар таннархи ошган, 38 фоизи эса уни пасайтириш учун чора кўрмаган. Асосий сабаблар — хомашё, энергия ва логистика харажатларининг кўпайиши.Бизнес учун молия ҳам асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Корхоналарнинг 40 фоизи охирги бир йилда инвестиция киритмаган, 29 фоизида эса келгуси йил учун ҳам бундай режа йўқ. Корхоналарнинг 51 фоизида янги маҳсулот, хизмат ёки инновация жорий этилмаган, модернизация ҳам амалга оширилмаган. 43 фоиз энергия тежаш чораларини кўрмаган, 49 фоиз қайта тикланувчи энергиядан фойдаланмайди.Электр ва газ таъминотида тез-тез узилишлар, паст кучланиш ва босим, лимит ҳамда тарифлар ҳам бизнесни қийнаётган масалалар қаторида.Шунингдек, тадбиркорларнинг 73 фоизи мажбурий ижродаги бюрократик жараёнлар бизнесга салбий таъсир қилаётганини билдирган. Экспортчилар эса хорижий мижоз топиш, сертификатлаш, логистика, божхона ва маркетингдаги қийинчиликларни кўрсатган.
https://sputniknews.uz/20250820/tadbirkorlar-bilan-ochiq-muloqotda-elon-qilingan-eng-muhim-yangiliklar-51376292.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59682347_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_aa66a325a1ea95f0fa212649595ac0f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тадбиркор, тадбиркорлар билан учрашув, шавкат мирзиёев, жамият, ўзбекистон
тадбиркор, тадбиркорлар билан учрашув, шавкат мирзиёев, жамият, ўзбекистон
Сўровномада тадбиркорлар қайси муаммолардан арз қилди — президентга ахборот берилди
5 мингдан ортиқ тадбиркор кредит қимматлиги, энергия узилишлари, харажатлар ўсиши ва бюрократияни асосий тўсиқлар сифатида кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорлар кредит қимматлиги, энергия таъминотидаги узилишлар, харажатлар ошиши ва мажбурий ижродаги бюрократияни асосий муаммолар қаторида кўрсатди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлар билан олтинчи очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида
ахборот берилди.
Республика бўйича 5 072 нафар тадбиркор ўртасида сўров ўтказилган. Уларнинг 93 фоизи маҳаллий хусусий корхоналар вакиллари.
Сўровда қатнашган корхоналарнинг 53 фоизида маҳсулот ва хизматлар таннархи ошган, 38 фоизи эса уни пасайтириш учун чора кўрмаган. Асосий сабаблар — хомашё, энергия ва логистика харажатларининг кўпайиши.
Бизнес учун молия ҳам асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Корхоналарнинг 40 фоизи охирги бир йилда инвестиция киритмаган, 29 фоизида эса келгуси йил учун ҳам бундай режа йўқ.
Тадбиркорлар кредит фоизларининг юқорилиги, гаровнинг паст баҳоланиши, ҳужжатлар кўплиги ва кредит ажратиш муддатларини муаммо сифатида қайд этган.
Корхоналарнинг 51 фоизида янги маҳсулот, хизмат ёки инновация жорий этилмаган, модернизация ҳам амалга оширилмаган. 43 фоиз энергия тежаш чораларини кўрмаган, 49 фоиз қайта тикланувчи энергиядан фойдаланмайди.
Электр ва газ таъминотида тез-тез узилишлар, паст кучланиш ва босим, лимит ҳамда тарифлар ҳам бизнесни қийнаётган масалалар қаторида.
Шунингдек, тадбиркорларнинг 73 фоизи мажбурий ижродаги бюрократик жараёнлар бизнесга салбий таъсир қилаётганини билдирган. Экспортчилар эса хорижий мижоз топиш, сертификатлаш, логистика, божхона ва маркетингдаги қийинчиликларни кўрсатган.