https://sputniknews.uz/20261113/toshkent-61986044.html
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгармоқда
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгармоқда
Sputnik Ўзбекистон
24 декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолиятининг янги тизими жорий этилади. Сақлаш учун тўлов машина эвакуаторга юкланган дақиқадан ҳисобланиб, суткасига 88 минг сўмгача бўлади.
2026-11-13T11:09+0500
2026-11-13T11:09+0500
2026-11-13T11:09+0500
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14791290_0:14:2098:1194_1920x0_80_0_0_1fbfb4eed4509378ca4a12268d7a0f63.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 24 декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолиятининг янги тизими жорий этилади.Шу кундан ҳукуматнинг пойтахтда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолияти тартибини ўзгартирадиган (508-сон) қарори кучга киради.Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабарига кўра, ҳайдовчи юклаш бошлангунча қайтиб келишга улгуриб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди. Юклаш бошланган бўлса, эвакуация давом этади.Транспорт воситасини сақлаб туриш муддати автомобиль эвакуаторга жойлаштирилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Сақлаш харажатлари эса амалда сақланган тўлиқ суткалар учун ундирилади.Қоидабузарлик қанчага тушади?Янги тартибга мувофиқ, транспорт воситаларини жарима майдончасига олиб келиш, сақлаш ва қайтариш жараёнлари "Жарима майдончаси" электрон модули орқали юритилади.Автомобилни қайтариб олиш учун уни ушлаб туриш сабаблари бартараф этилиши ва ваколатли орган томонидан электрон рухсатнома расмийлаштирилиши керак.Рухсатнома QR-код билан тасдиқланиб, бир иш куни ичида ҳайдовчига ва жарима майдончаси операторига электрон тарзда юборилади. Ҳайдовчининг телефонига SMS-хабар ҳам келади.Эвакуация ва сақлаш хизматлари учун белгиланган тўловлар тўлангач, автомобил рухсатнома асосида қайтарилади.Автомобиль 6 ой ичида олиб кетилмаса, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади, 12 ойдан сўнг эса суд уни эгасиз деб топиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20251121/toshkent-avtoturargoh-narxlar-53634720.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14791290_245:0:1854:1207_1920x0_80_0_0_fb7f3974ffa2a5f4de314bd912b70435.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгармоқда
Эвакуация харажати 1,76 млн сўмгача, сақлаш тўлови эса ҳар бир сутка учун 88 минг сўмгача етиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 24 декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолиятининг янги тизими жорий этилади.
Шу кундан ҳукуматнинг пойтахтда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолияти тартибини ўзгартирадиган (
508-сон) қарори кучга киради.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази
хабарига кўра, ҳайдовчи юклаш бошлангунча қайтиб келишга улгуриб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди. Юклаш бошланган бўлса, эвакуация давом этади.
Транспорт воситасини сақлаб туриш муддати автомобиль эвакуаторга жойлаштирилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Сақлаш харажатлари эса амалда сақланган тўлиқ суткалар учун ундирилади.
Қоидабузарлик қанчага тушади?
эвакуация — ҳар бир километр учун 88 минг сўмгача, бироқ жами 1,76 млн сўмдан ошмайди;
жарима майдончасида сақлаб туриш — ҳар бир сутка учун 88 минг сўмгача;
3 км эвакуация ва 3 сутка сақлаб туриш — 528 минг сўм, бунга қоидабузарлик учун солинадиган жарима ҳам қўшилади.
Янги тартибга мувофиқ, транспорт воситаларини жарима майдончасига олиб келиш, сақлаш ва қайтариш жараёнлари "Жарима майдончаси" электрон модули орқали юритилади.
Автомобилни қайтариб олиш учун уни ушлаб туриш сабаблари бартараф этилиши ва ваколатли орган томонидан электрон рухсатнома расмийлаштирилиши керак.
Рухсатнома QR-код билан тасдиқланиб, бир иш куни ичида ҳайдовчига ва жарима майдончаси операторига электрон тарзда юборилади. Ҳайдовчининг телефонига SMS-хабар ҳам келади.
Эвакуация ва сақлаш хизматлари учун белгиланган тўловлар тўлангач, автомобил рухсатнома асосида қайтарилади.
Автомобиль 6 ой ичида олиб кетилмаса, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади, 12 ойдан сўнг эса суд уни эгасиз деб топиши мумкин.