Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро борди-келдисини енгиллаштирмоқчи

© Sputnik / Сгенерировано ИИВ Узбекистане ID-карты начнут выдавать с электронной цифровой подписью
В Узбекистане ID-карты начнут выдавать с электронной цифровой подписью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон жорий этилаётган “QazETA” электрон кириш рухсатномаси тизими доирасида Ўзбекистон фуқароларига муайян имтиёзлар берилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро қатновини енгиллаштириш ва чегаралардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишни режалаштирмоқда. Бу масалаларни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Қозоғистоннинг мамлакатдаги элчиси Ерали Туғжанов билан муҳокама қилди.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ўзаро қатновини енгиллаштириш ҳамда давлат чегараларини кесиб ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
“Хусусан, ўзаро сафарлар тартибини соддалаштириш, жумладан, давлат чегарасидан ID-карта орқали ўтиш имконияти юзасидан фикр алмашилди. Қозоғистон томонидан жорий этилаётган “QazETA” электрон кириш рухсатномаси тизими доирасида Ўзбекистон фуқароларига муайян преференциялар (имтиёзлар) бериш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, тегишли шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ҳар икки мамлакат ҳудудида фуқароларнинг бўлиб туриши учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Қозоғистон 2027 йил 1 июлдан мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга 50 тадан ортиқ давлат фуқаролари учун “QazETA” электрон рухсатномасини мажбурий қилади. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Рухсатномани “QazETA”мобил иловаси орқали хорижга чиқиш паспорти ёрдамида расмийлаштириш мумкин. Аризани сафардан камида 72 соат олдин топшириш керак.

Ҳозирча тизим бепул ишлайди, 2027 йил июлигача эса рухсатномасиз ҳам чегарадан ўтиш мумкин.
Россияга ишга юборишнинг янги механизмлари — видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2026
Матбуот маркази
Хорижга ишга бориш учун авваламбор касб ва тил ўрганиш керак — видео
Янгиликлар лентаси
0