https://sputniknews.uz/20261016/xorijga-ishga-borish-uchun-avvalombor-kasb-va-til-organish-kerak-video-61244752.html
Хорижга ишга бориш учун авваламбор касб ва тил ўрганиш керак — видео
Хорижга ишга бориш учун авваламбор касб ва тил ўрганиш керак — видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати хорижга ишга бораётган меҳнат мигрантлари мушкулларини енгил қилиш учун барча зарур ишларни бажармоқда. 16.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-16T14:10+0500
2026-10-16T14:10+0500
2026-10-16T14:50+0500
матбуот маркази
видео
матбуот маркази видео
миграция
мигрантлар
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
миграция агентлиги
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/10/61244912_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_e28d9ebade56b18cd67feb579e33e32e.jpg
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Ўзбекистон Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемировнинг Россияда ишлаш истагида бўлган номзодларни ташкиллаштирилган тартибда ишга йўналтириш механизмларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Яна бир йўналиш — рус тили имтихонларини топшириш учун Тошкентга келиши билан боғлиқ вақт ва харажатларини камайтириш мақсадида жараёнларни ҳудудларда ташкил этиш. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрлаб қўйилган.Миграция агентлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемировнинг сўзларига кўра, Россияга ишга боришдан олдинги айрим жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.Мазкур механизмларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Агар келишувларга эришилса, бу меҳнат мигрантларига Россияга кетишдан олдин зарур жараёнларни ўтиш ва ортиқча сарсонгарчиликларни камайтириш имконини бериши мумкин.Хорижий давлатларда 1,3–1,4 миллион нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу кўрсаткич мавсумга қараб ўзгариб туради.Элёр Тоштемиров хорижда ишлашни режалаштираётган фуқароларга сафарга олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилди.Борилаётган давлат тилини биладиган ва талаб юқори бўлган касб эгаси бўлган фуқаролар муносиб иш топиш, юқорироқ маош олиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади.Ўзбекистоннинг 1282 рақамли колл-маркази кечаю кундуз ишламоқда. Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари қийин вазиятга тушиб қолганда Миграция агентлиги ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг дипломатик муассасалари ва консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. Миграция агентлигининг ваколатхоналари Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Кореяда фаолият юритмоқда. Батафсил — видеомизда танишинг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/10/61244912_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_13420b11fab0b0933de92a8dff92f432.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, матбуот маркази видео, миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , миграция агентлиги, россия, ўзбекистон, видео
видео, матбуот маркази видео, миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , миграция агентлиги, россия, ўзбекистон, видео
Хорижга ишга бориш учун авваламбор касб ва тил ўрганиш керак — видео
14:10 16.10.2026 (янгиланди: 14:50 16.10.2026) Эксклюзив
Ўзбекистон ҳукумати хорижга ишга бораётган меҳнат мигрантлари мушкулларини енгил қилиш учун барча зарур ишларни бажармоқда.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Ўзбекистон Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемировнинг Россияда ишлаш истагида бўлган номзодларни ташкиллаштирилган тартибда ишга йўналтириш механизмларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Сентябрь ойи охирида Миграция агентлиги “барча жараёнлар бир жойда” тамойили асосида комплекс марказ ташкил этишни таклиф қилди. Марказда сафардан олди рус тилидан тест, тиббий кўрик, биометрия ва дактилоскопиядан ўтиш, ҳужжатларни текшириш кўзда тутилмоқда.
Яна бир йўналиш — рус тили имтихонларини топшириш учун Тошкентга келиши билан боғлиқ вақт ва харажатларини камайтириш мақсадида жараёнларни ҳудудларда ташкил этиш. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрлаб қўйилган.
Миграция агентлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемировнинг сўзларига кўра, Россияга ишга боришдан олдинги айрим жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
"Россияга боргандан кейин фуқаро кириш тақиқи борлигини билиб қоляпти ва бу барча томонлар учун ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Натижада фуқаромиз ватанга қайтишга мажбур бўляпти", — деди Тоштемиров.
Мазкур механизмларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Агар келишувларга эришилса, бу меҳнат мигрантларига Россияга кетишдан олдин зарур жараёнларни ўтиш ва ортиқча сарсонгарчиликларни камайтириш имконини бериши мумкин.
Хорижий давлатларда 1,3–1,4 миллион нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу кўрсаткич мавсумга қараб ўзгариб туради.
Элёр Тоштемиров хорижда ишлашни режалаштираётган фуқароларга сафарга олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилди.
"Авваламбор, ўша давлатда талаб юқори бўлган касбни ўрганиш керак. 3 ёки 6 ой вақт ажратиб, касб эгаллаш ва чет тилини ўрганиш муҳим", — деди миграция агентлиги вакили.
Борилаётган давлат тилини биладиган ва талаб юқори бўлган касб эгаси бўлган фуқаролар муносиб иш топиш, юқорироқ маош олиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади.
Ўзбекистоннинг 1282 рақамли колл-маркази кечаю кундуз ишламоқда. Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари қийин вазиятга тушиб қолганда Миграция агентлиги ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг дипломатик муассасалари ва консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. Миграция агентлигининг ваколатхоналари Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Кореяда фаолият юритмоқда.
Қийин вазиятда қолган мигрантларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун йўл харажатлари қопланади.Хорижда оғир вазиятга тушиб қолган ва ватанга қайтишга муҳтож бўлган Ўзбекистон фуқароларига Миграция жамғармаси ҳисобидан йўл чипталари билан беғараз таъминланади.
Батафсил — видеомизда танишинг.