https://sputniknews.uz/20261113/ozbekiston-aholi-61992890.html
Ўзбекистон аҳолисининг ҳақиқий сони жорий статистикадан кўпроқ чиқди
Ўзбекистон аҳолисининг ҳақиқий сони жорий статистикадан кўпроқ чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий статистика қўмитаси бунинг сабабини тушунтирди. 13.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-13T17:22+0500
2026-11-13T17:22+0500
2026-11-13T17:22+0500
жамият
аҳолини рўйхатга олиш
умумий аҳоли сони
ўзбекистон
миллий статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/06/61796968_0:235:2500:1641_1920x0_80_0_0_aac205ebd3a4987626f73d361a76f64c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 2026 йил 15 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 047 321 кишини ташкил этди. Бу 2026 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сонининг жорий ҳисобидан 810,6 минг киши ёки 2,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.Аҳолининг 50,6 фоизини эркаклар, 49,4 фоизини аёллар ташкил этди. Шаҳар жойларда 21 276,7 минг киши ёки жами аҳолининг 54,5 фоизи, қишлоқ жойларда эса 17 770,6 минг киши ёки 45,5 фоизи истиқомат қилади. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар улуши 55,7 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32,0 фоизни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 12,3 фоизни ташкил этди.15 ёш ва ундан катта аҳолининг 90,7 фоизи камида умумий ўрта маълумотга эга. Шундан, олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга бўлганлар — 3 271,1 минг киши, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлганлар — 9 737,2 минг киши, умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар эса 11 626,5 минг кишини ташкил этди.Маълумот учун, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 15 январдан 28 февралгача ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20261019/uzbekistan-aholi-raqamlar-61310179.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/06/61796968_139:0:2362:1667_1920x0_80_0_0_f6f9013925b0acaf6289fe81ebbdab24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, аҳолини рўйхатга олиш, умумий аҳоли сони, ўзбекистон, миллий статистика қўмитаси
жамият, аҳолини рўйхатга олиш, умумий аҳоли сони, ўзбекистон, миллий статистика қўмитаси
Ўзбекистон аҳолисининг ҳақиқий сони жорий статистикадан кўпроқ чиқди
Миллий статистика қўмитаси бунинг сабабини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 2026 йил 15 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 047 321 кишини ташкил этди. Бу 2026 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сонининг жорий ҳисобидан 810,6 минг киши ёки 2,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний натижаларига бағишланган матбуот анжуманида
маълум қилинди. Қайд этилишича, фарқ аҳоли сонини туғилиш, ўлим ва миграция бўйича маъмурий маълумотлар асосида юритилган жорий ҳисобни ялпи рўйхатга олиш натижалари билан аниқлаштириш орқали юзага келган.
Аҳолининг 50,6 фоизини эркаклар, 49,4 фоизини аёллар ташкил этди. Шаҳар жойларда 21 276,7 минг киши ёки жами аҳолининг 54,5 фоизи, қишлоқ жойларда эса 17 770,6 минг киши ёки 45,5 фоизи истиқомат қилади. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар улуши 55,7 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32,0 фоизни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 12,3 фоизни ташкил этди.
15 ёш ва ундан катта аҳолининг 90,7 фоизи камида умумий ўрта маълумотга эга. Шундан, олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга бўлганлар — 3 271,1 минг киши, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлганлар — 9 737,2 минг киши, умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар эса 11 626,5 минг кишини ташкил этди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 15 январдан 28 февралгача ўтказилди.