https://sputniknews.uz/20261113/buxoro-nqiz-61985049.html
Бухоро НҚИЗ қувватлари кенгайтирилади – режалар
Бухоро НҚИЗ қувватлари кенгайтирилади – режалар
Sputnik Ўзбекистон
Йилига 1,1 млн тонна Евро-5 стандартидаги автобензин ишлаб чиқариш имконияти яратилади. 13.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-13T10:47+0500
2026-11-13T10:47+0500
2026-11-13T10:47+0500
иқтисод
бухоро нқиз
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0d/61984442_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_b96dfe572f8368d0abea4706398ff7c0.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг жорий фаолияти ва қувватларини кенгайтириш бўйича режалар юзасидан тақдимот билан танишди.1997 йилда ишга туширилган завод йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга. Корхонада автобензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу ерда 3,2 мингдан зиёд киши ишлайди.Тақдимотда маълум қилинишича, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида заводда 1,5 млн тоннадан ортиқ хомашё қайта ишланиб, қарийб шунча нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Корхонанинг соф фойдаси 2,2 трлн сўмни ташкил этган.Йил якунигача хомашёни қайта ишлаш ҳажмини 2,17 млн тоннага, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни эса 2,12 млн тоннага етказиш режалаштирилган.Лойиҳа доирасида мавжуд технологик жараёнларни такомиллаштириш ва янги ишлаб чиқариш қурилмаларини барпо этиш кўзда тутилган. Натижада йилига 1,1 млн тонна Евро-5 стандартидаги автобензин ишлаб чиқариш имконияти яратилади.Шунингдек, импорт қилинадиган ёқилғи қўшимчалари харажатларидан йилига 150 млн долларгача тежалиши ҳамда 200 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Лойиҳани 2029 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш мўлжалланган.Бундан ташқари, қиймати 1,8 млрд доллар бўлган истиқболли лойиҳа доирасида заводда нефтни замонавий қайта ишлаш ва нефть-кимё технологияларини жорий этиш, янги технологик қурилмалар қуриш режалаштирилган.Шунингдек, бензол ва бошқа нефть-кимё маҳсулотларини ўзлаштириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш имкониятлари кенгаяди.Лойиҳани амалга оширишда Хитой, Франция, АҚШ ва Озарбайжоннинг етакчи технологик компаниялари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган. Қурилиш ишларини 2028 йилда бошлаш мўлжалланган.Тақдимотда лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, замонавий технологияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда юқори сифатли ва рақобатбардош нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
https://sputniknews.uz/20261006/fargona-nqiz-60986437.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0d/61984442_142:0:2418:1707_1920x0_80_0_0_08c228109dcd666258a139b305ddee10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, бухоро нқиз, ўзбекистон
иқтисод, бухоро нқиз, ўзбекистон
Бухоро НҚИЗ қувватлари кенгайтирилади – режалар
Йилига 1,1 млн тонна Евро-5 стандартидаги автобензин ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг жорий фаолияти ва қувватларини кенгайтириш бўйича режалар юзасидан тақдимот билан
танишди. 1997 йилда ишга туширилган завод йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга. Корхонада автобензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу ерда 3,2 мингдан зиёд киши ишлайди.
Тақдимотда маълум қилинишича, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида заводда 1,5 млн тоннадан ортиқ хомашё қайта ишланиб, қарийб шунча нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Корхонанинг соф фойдаси 2,2 трлн сўмни ташкил этган.
Йил якунигача хомашёни қайта ишлаш ҳажмини 2,17 млн тоннага, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни эса 2,12 млн тоннага етказиш режалаштирилган.
Заводда Евро-5 экологик стандартига жавоб берадиган АИ-92 ва АИ-95 русумли автобензин ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳам лойиҳа ишлаб чиқилган. Унинг қиймати 328 млн долларни ташкил этади.
Лойиҳа доирасида мавжуд технологик жараёнларни такомиллаштириш ва янги ишлаб чиқариш қурилмаларини барпо этиш кўзда тутилган. Натижада йилига 1,1 млн тонна Евро-5 стандартидаги автобензин ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Шунингдек, импорт қилинадиган ёқилғи қўшимчалари харажатларидан йилига 150 млн долларгача тежалиши ҳамда 200 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Лойиҳани 2029 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш мўлжалланган.
Бундан ташқари, қиймати 1,8 млрд доллар бўлган истиқболли лойиҳа доирасида заводда нефтни замонавий қайта ишлаш ва нефть-кимё технологияларини жорий этиш, янги технологик қурилмалар қуриш режалаштирилган.
У амалга оширилса, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий йиллик ҳажми ҳозирги 2,1 млн тоннадан 4,6 млн тоннага етади. Жумладан, автобензин ишлаб чиқариш 2,7 млн тонна, дизель ёнилғиси 1,24 млн тонна, авиакеросин эса 500 минг тоннага етказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, бензол ва бошқа нефть-кимё маҳсулотларини ўзлаштириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш имкониятлари кенгаяди.
Лойиҳани амалга оширишда Хитой, Франция, АҚШ ва Озарбайжоннинг етакчи технологик компаниялари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган. Қурилиш ишларини 2028 йилда бошлаш мўлжалланган.
Тақдимотда лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, замонавий технологияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда юқори сифатли ва рақобатбардош нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.