Фарғона НҚИЗ юкламасини йил охиригача 65% гача етказиш режалаштирилмоқда

© Ферганский НПЗ Ферганский нефтеперерабатывающий завод
Ферганский нефтеперерабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2026
Oбуна бўлиш
Асосий қурилмалар таъмирланганидан кейин заводда дизель ишлаб чиқариш 30 фоизга, битум 60 фоизга, авиация керосини эса 5 бароварга кўпайди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида (НҚИЗ) ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни молиявий соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Давлат раҳбар матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозир заводда асосий технологик қурилмалар таъмирлангани натижасида дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришни 30 фоизга, битум 60 фоизга, авиакеросин эса 5 бараварга оширишга эришилган.
Келгусида заводни хомашё билан барқарор таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда қарздорликни камайтириш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилади. Йил охирига қадар завод юкламаси 40 фоиздан 65 фоизга етказилади ва кейинчалик ошириб борилади.
Президент йирик лойиҳаларни пухта ҳисоб-китоб ва аниқ молиялаштириш манбалари асосида олиб бориш, тармоқ корхоналари фаолиятида самарадорликка алоҳида эътибор бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ферганский нефтеперерабатывающий завод. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2024
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қанча водород ишлаб чиқаради?
Янгиликлар лентаси
0