Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Оверчук Афғонистонга ЕОИИ билан алоқаларни йўлга қўйишни таклиф қилди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВизит вице-премьера РФ Алексея Оверчука в Афганистан
Визит вице-премьера РФ Алексея Оверчука в Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2026
Oбуна бўлиш
Таклиф Кобулдаги Россия-Афғонистон бизнес форуми доирасида берилди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Афғонистонга Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
“Бизда Евроосиё иқтисодий комиссияси билан алоқа ўрнатиш таклифи бор. Техник тартибга солиш, стандартлар билан боғлиқ масалалар – бу масалаларнинг барчаси бизда халқаро даражага, ЕОИИга олиб чиқилган”, - деди у “Толибон” ҳукумати бош вазири Ҳасан Охунд билан учрашувда.
Оверчукнинг қўшимча қилишича, Россия бизнеси Афғонистонда ишлашга тайёр.
Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Кобулда Россия-Афғонистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Россия компанияларининг 75 нафарга яқин вакили ва Афғонистон томонидан ҳам шунча вакил иштирок этди. Россия компаниялари Афғонистонга дон, ун, дори-дармон ва ҳарбий техника етказиб бериш бўйича катта шартномалар тузди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ саноат экспорти 103,7 млрд долларга етди — Ўзбекистон истиқболли бозорлар қаторида
Янгиликлар лентаси
0