Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ саноат экспорти 103,7 млрд долларга етди — Ўзбекистон истиқболли бозорлар қаторида

© Пресс-служба ЕИКФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Хитой, Ҳиндистон ва БАА билан бир қаторда ЕОИИ саноат кооперацияси ва экспорти учун истиқболли бозорлар қаторига киритилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. 2025 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг қайта ишлаш саноати маҳсулотлари экспорти учинчи мамлакатларга 9,9 фоизга ўсиб, 103,7 млрд долларга етди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати 10 ноябрда маъқуллаган ҳисоботда маълум қилинди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Хитой, Ҳиндистон, БАА, Миср, Эрон, Бразилия ва Африка мамлакатлари қаторида саноат ҳамкорлиги ва экспортни ривожлантириш учун истиқболли бозорлардан бири сифатида кўрсатилган.

Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, БАА, Миср, Эрон, Бразилия ва Африка мамлакатлари саноат ҳамкорлиги ва экспортни ривожлантириш учун асосий бозорлар сифатида белгиланган

ЕИК таҳлилида металлургия, кимё саноати, машинасозлик, микроэлектроника ва фармацевтика ЕОИИ доирасида энг катта экспорт ва ишлаб чиқариш кооперацияси салоҳиятига эга тармоқлар сифатида кўрсатилган.
ЕИК саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян ташқи бозорларда ҳамкорликни кенгайтириш учун саноат кооперациясини молиявий қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнесни йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш занжирларига фаолроқ жалб этиш ҳамда эркин савдо келишувлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни таклиф қилди.
Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга?
2025 йилда Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида қайта ишлаш саноати маҳсулотлари савдоси 12 млрд долларга етган. Бу 2024 йилга нисбатан 14,7 фоизга кўп.
Жорий йил апрелида Ўзбекистонни ЕОИИнинг Рақамли саноат портали фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳам келишувга эришилган.
Янги ҳисоботда белгиланган йўналишлар келгусида ЕОИИ корхоналарининг Ўзбекистон бозоридаги фаоллигини ошириш ва қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини ривожлантириш учун асос бўлиши мумкин.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан савдоси қарийб 16,7 млрд долларга етди - инфографика
Янгиликлар лентаси
0