https://sputniknews.uz/20261112/uzbekistan-russia-oyin-bashoratlar-61971906.html
Ўзбекистон — Россия ўйини: футболчилар, мураббийлар ва шарҳловчиларнинг башоратлари
Ўзбекистон — Россия ўйини: футболчилар, мураббийлар ва шарҳловчиларнинг башоратлари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ўйини олдидан Коливанов ва Буликин Россия ғалабасини, Радимов эса дурангни башорат қилди. Анзур Исмаилов, Игорь Акинфеев ва Валерий Карпин ҳам учрашув ҳақида фикр билдирди.
2026-11-12T18:07+0500
2026-11-12T18:07+0500
2026-11-12T18:07+0500
футбол
спорт
тошкент
шарҳ
мураббий
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/19/60722780_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_fc39cc85fc825758e4ed770da447524d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан икки мамлакатнинг собиқ футболчилари, мураббийлар ва шарҳловчилар ўз фикрларини билдирди.Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Игорь Коливанов Ўзбекистонга қарши учрашувда Россия ғалаба қозониши шарт, деб ҳисоблайди.Россиялик таниқли спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев эса бу фикрга қўшилмади."Коммерсант" нашрига интервью берган Россия терма жамоасининг яна бир собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин ҳам меҳмонлар ғалаба қозонишини кутмоқда. Унинг фикрича, Россия футболчиларининг тайёргарлик даражаси юқорироқ.Бироқ собиқ футболчи Владислав Радимов бошқача фикрда. У учрашув голли дуранг билан якунланишини башорат қилди. Шарҳловчи Константин Генич ҳам иккала жамоа гол уришига ишонмоқда.Ўзбекистонлик футболчилар нима дейди?Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Анзур Исмаилов Россияни кучли футболчиларга ва халқаро тажрибага эга жиддий рақиб деб атади.Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони, ЦСКА футболчиси Игорь Акинфеев эса ўйин ҳақида ҳеч қандай тахмини йўқлигини айтди.Карпин Ўзбекистон кучайганини тан олдиРоссия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистон 2022 йилга нисбатан сезиларли даражада кучайганини таъкидлади.Шу билан бирга, "Коммерсант" Россия терма жамоаси таркибида Максим Глушенков ва Александр Соболев йўқлиги атрофидаги муҳокамаларга эътибор қаратди. Карпин Глушенков билан боғлиқ норозилик ҳолати бўлганини тасдиқлаган, Соболевнинг чақирилмаганини эса соғлиғи билан изоҳлаган.Ўзбекистон ва Россия учрашуви бугун соат 20:00 да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бошланади. Жамоаларнинг 2022 йилги ўйини 0:0 ҳисобида якунланган эди.
https://sputniknews.uz/20261111/kannavaro-russia-oyin-61938416.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/19/60722780_142:0:2418:1707_1920x0_80_0_0_a18ab50bb0a24bb60a1db8b9d1e03c2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
футбол, спорт, тошкент, шарҳ, мураббий, россия, ўзбекистон
футбол, спорт, тошкент, шарҳ, мураббий, россия, ўзбекистон
Ўзбекистон — Россия ўйини: футболчилар, мураббийлар ва шарҳловчиларнинг башоратлари
Ўзбекистон ва Россия ўйини олдидан машҳур футболчилар ғалаба, дуранг ва рақибларнинг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан икки мамлакатнинг собиқ футболчилари, мураббийлар ва шарҳловчилар ўз фикрларини билдирди.
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Игорь Коливанов Ўзбекистонга қарши учрашувда Россия ғалаба қозониши шарт, деб ҳисоблайди.
"Россия Ўзбекистонни енгиши шарт. Бизда ёш, истиқболли ва ривожланиб бораётган футболчилардан иборат яхши жамоа бор", — деди Коливанов Sport24 нашрига.
Россиялик таниқли спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев эса бу фикрга қўшилмади.
"Россия жаҳон чемпионатида иштирок этган рақиб билан тўқнаш келади. Бизнинг жамоа бу ўйинда фаворит эмас. Курашларга бой учрашув бўлади", — деди Губерниев "Спорт-Экспресс" нашрига.
"Коммерсант" нашрига интервью берган Россия терма жамоасининг яна бир собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин ҳам меҳмонлар ғалаба қозонишини кутмоқда. Унинг фикрича, Россия футболчиларининг тайёргарлик даражаси юқорироқ.
Бироқ собиқ футболчи Владислав Радимов бошқача фикрда. У учрашув голли дуранг билан якунланишини башорат қилди. Шарҳловчи Константин Генич ҳам иккала жамоа гол уришига ишонмоқда.
Ўзбекистонлик футболчилар нима дейди?
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Анзур Исмаилов Россияни кучли футболчиларга ва халқаро тажрибага эга жиддий рақиб деб атади.
"Терма жамоамиз учун бу кучли рақибга қарши ўзини синаш, ҳозирги тайёргарлик даражасини баҳолаш ва қайси жиҳатлар устида ишлаш кераклигини аниқлаш имкониятидир", — деди Исмаилов. У Тошкентдаги мухлислар қўллаб-қувватлаши футболчиларга қўшимча куч беришини ҳам таъкидлади.
Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони, ЦСКА футболчиси Игорь Акинфеев эса ўйин ҳақида ҳеч қандай тахмини йўқлигини айтди.
Карпин Ўзбекистон кучайганини тан олди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистон 2022 йилга нисбатан сезиларли даражада кучайганини таъкидлади.
Унинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси анча интизомли бўлган, таркибида юқори савияли футболчилар кўпайган.
Шу билан бирга, "Коммерсант" Россия терма жамоаси таркибида Максим Глушенков ва Александр Соболев йўқлиги атрофидаги муҳокамаларга эътибор қаратди. Карпин Глушенков билан боғлиқ норозилик ҳолати бўлганини тасдиқлаган, Соболевнинг чақирилмаганини эса соғлиғи билан изоҳлаган.
Ўзбекистон ва Россия учрашуви бугун соат 20:00 да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бошланади. Жамоаларнинг 2022 йилги ўйини 0:0 ҳисобида якунланган эди.