Каннаваро Россия билан ўйин, Осиё чемпионати ва ўз келажаги ҳақида гапирди

© Ассоциация футбола УзбекистанаГлавный тренер сборной Узбекистана по футболу Фабио Каннаваро
Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Фабио Каннаваро  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2026
Oбуна бўлиш
Каннаваро Россия билан ўйин, дарвозабонлар, Италия термаси ҳақидаги орзуси, Осиё кубоги ва Ўзбекистондаги келажаги ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россия билан ўртоқлик учрашуви олдидан рақибнинг кучли жиҳатлари, жамоадаги дарвозабонлар ва ўз келажаги ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Каннаваро Россия терма жамоасини кучли рақиб деб атади. Унинг сўзларига кўра, мураббийлар штаби рақибнинг ўйинларини ўрганиб, кучли ва заиф томонларини таҳлил қилган.
"Бу ҳақиқатан ҳам фаол ва жипс ҳаракат қиладиган кучли жамоа. Биз унинг ўйинларини таҳлил қилиб, футболчиларимизга видеоёзувларни кўрсатдик. Бу биз учун яхши синов бўлади. Мен ҳар доим кучли жамоаларга қарши ўйнашни хоҳлаганман. Бундан ташқари, ушбу учрашув янги футболчиларимизга қўшимча тажриба орттириш имконини беради", — деди Каннаваро.
Мураббий Жанубий Кореяга қарши ўйинда дарвозабонлар йўл қўйган хатоларга ҳам муносабат билдирди. У ўтказиб юборилган голлар учун фақат дарвозабонларни айблаш нотўғри эканини, бунда ҳимоячилар ҳам масъулиятни бўлишиши кераклигини таъкидлади.
"Агар ҳар бир ўтказиб юборилган гол учун дарвозабонни айбласак, бу билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Бизда савияси яхши бўлган тўрт нафар дарвозабон бор. Уларнинг барчасига майдонга тушиш имкониятини беришга ҳаракат қиламиз. Эҳтимол, бу Россия билан ўйинда ёки кейинги учрашувларда амалга ошар", — деди у.
Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиши мумкинлиги ва Италия миллий жамоасини бошқаришни орзу қилиши ҳақидаги миш-мишларга ҳам муносабат билдирди.
"Италия терма жамоасини бошқаришни орзу қилишим табиий, чунки мен бу жамоада 20 йил ўтказганман. Лекин Ўзбекистонда ишлаётган эканман, бутун фикру хаёлим шу терма жамоа билан боғлиқ. Мен ҳар куни ўзимни жамоа билан ишлашга бағишлайман", — деди мутахассис.
Шунингдек, бош мураббий Мексика ёки Шимолий Америкадаги агентлик билан шартнома тузгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Каннаваронинг таъкидлашича, у Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан яхши муносабатда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил октябригача мўлжалланган. Томонлар келгусидаги ҳамкорлик масаласини Осиё кубогидан кейин муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Бош мураббий Осиё кубогини ўтказиш муддатининг ўзгариши Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришини ҳам таъкидлади.
"Тайёргарлик учун вақтимиз кўпайганидан хурсандман. Биз бу вақтдан жамоа таркибини янгилаш, уни такомиллаштириш ва кўпроқ футболчиларни синаб кўриш учун фойдаланамиз. Ўйлайманки, бу биз учун яхши имконият", — деди Каннаваро.
Мураббий терма жамоа футболчилари юқори савиядаги ўйинларда тажриба орттириши учун Ўзбекистон футбол ассоциациясидан имкон қадар кучли "Топ" рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этишни сўрашини ҳам маълум қилди.
"Россия, Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ҳақиқатан ҳам кучли жамоалар. Бундай рақибларга қарши ўйнаш биз учун катта имконият. Мен ҳар доим федерациядан кучли терма жамоаларни рақиб сифатида танлашни сўрайман. Мени натижадан кўра футболчиларимизнинг даражасини синаб кўриш ва қайси жиҳатлар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини аниқлаш қизиқтиради", — деди Каннаваро.
Бош мураббий, шунингдек, январь ойида легионерлар иштирокисиз ўқув-машғулот йиғини ўтказилиши мумкинлигини айтди. Жамоа март, июнь ва сентябрь ойларида ҳам ФИФА тақвими доирасидаги йиғинларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 да бошланади.
Главный тренер сборной России по футболу Валерий Карпин и тренер Николай Писарев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Футбол: Россия термаси мураббийлари ўйин олдидан Ўзбекистон жамоасига баҳо берди
Янгиликлар лентаси
0