Футбол: Россия термаси мураббийлари ўйин олдидан Ўзбекистон жамоасига баҳо берди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишГлавный тренер сборной России по футболу Валерий Карпин и тренер Николай Писарев
Главный тренер сборной России по футболу Валерий Карпин и тренер Николай Писарев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Oбуна бўлиш
12 ноябрь куни Тошкентда ўтадиган ўйин олдидан Россия термаси мураббийлари Ўзбекистон футболчиларининг имкониятларини юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россия футбол терма жамоаси мураббийлари 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви олдидан рақибнинг имкониятларини юқори баҳолади.
Россия термаси бош мураббийи ёрдамчиси Николай Писарев РИА Новости мухбири билан суҳбатда Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этганини алоҳида таъкидлади.

“Рақиблар — супер! РФСга раҳмат, бу жуда ажойиб иш бўлди. Ўзбекистон — жаҳон чемпионати иштирокчиси. Рақиб ўйинга оптимал таркибда келишини, биз эса ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимизни истардим”, — деди Писарев.

Аввалроқ Россия термаси бош мураббийи Валерий Карпин ҳам Ўзбекистон ва Венесуэла жамоаларини кучли рақиблар сифатида баҳолаганди.
“Жуда яхши рақиблар. Йиғин давомида уларнинг кучли томонларини ўрганамиз. Тайёргарлик одатдагидек ўтади”, — деган эди Карпин.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.
Бу жамоаларнинг иккинчи ўзаро учрашуви бўлади. Илк ўйин 2022 йил 20 ноябрда Тошкентда ўтказилган ва 0:0 ҳисобида якунланган.
Россия термаси 17 ноябрь куни Краснодарда Венесуэлага қарши ҳам майдонга тушади.
Игроки сборной России по футболу. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Футбол: Карпин Ўзбекистон — Россия ўйинига энг яхши тўпурарни чақирмади
Янгиликлар лентаси
0