https://sputniknews.uz/20261112/uzbekistan-belarus-aes-xavfsizlik-mutaxassis-61954777.html
Ўзбекистон ва Беларусь АЭС хавфсизлиги учун мутахассислар тайёрлайди
Ўзбекистон ва Беларусь АЭС хавфсизлиги учун мутахассислар тайёрлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь АЭС объектларида ядровий, радиациявий ва ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашга келишди. Ҳамкорлик режаси 2026–2027 йилларга мўлжалланган. Қутқарувчилар ҳам тажриба алмашади.
2026-11-12T09:58+0500
2026-11-12T09:58+0500
2026-11-12T10:03+0500
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
ҳамкорлик
жамият
ўзбекистон
беларусь
аэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0c/61954125_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7e6affb3447b7e5d758056cfeae16afa.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь атом энергетикаси объектларида ядровий, радиациявий ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассислар тайёрлашга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.Тошкентда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ва унинг беларуслик ҳамкасби Вадим Синявский 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади.Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:Мазкур келишув Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилаётган бир пайтда имзоланди. Жиззах вилоятидаги АЭС лойиҳаси 2026 йил 4 июнда қурилишнинг фаол босқичига ўтган.Сентябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев АЭС қурилиши юзасидан ўтказилган тақдимотда станцияни бошқарадиган мутахассислар билан бир қаторда радиация хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни ҳам олдиндан тайёрлаш зарурлигини таъкидлаган эди.Беларусь тажрибасиОктябрь ойида Азизбек Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь АЭСга ташриф буюриб, станциянинг хавфсизлик тизими, ходимларни тайёрлаш жараёни ва фавқулодда вазиятларга жавоб қайтарувчи бўлинмалар фаолияти билан танишган эди.Қутқарувчиларни тайёрлашда ҳамкорликТошкентдаги учрашув якунида яна бир меморандум имзоланди. У Беларусь ФВВ Фуқаро муҳофазаси университети ҳузуридаги ихтисослаштирилган лицей ва Ўзбекистон ФВВнинг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ўртасида ҳамкорликни назарда тутади.Томонлар ўқувчилар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма таълим дастурлари, амалий машғулотлар ҳамда замонавий ўқитиш технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга келишди.
https://sputniknews.uz/20260721/uzbekistan-aes-belarus-delegatsiya-59162486.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0c/61954125_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_1db32563517360632f64cfd3d1175bf9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), ҳамкорлик, жамият, ўзбекистон, беларусь, аэс
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), ҳамкорлик, жамият, ўзбекистон, беларусь, аэс
Ўзбекистон ва Беларусь АЭС хавфсизлиги учун мутахассислар тайёрлайди
09:58 12.11.2026 (янгиланди: 10:03 12.11.2026) Ўзбекистон ва Беларусь АЭС хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашга келишди. Қутқарувчилар ҳам ўзаро тажриба алмашади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь атом энергетикаси объектларида ядровий, радиациявий ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассислар тайёрлашга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати
хабар берди.
Тошкентда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ва унинг беларуслик ҳамкасби Вадим Синявский 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш;
ядровий, радиациявий ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик қилиш;
Беларуснинг "ЗУБР" ва Ўзбекистоннинг "Мадад" қутқарув бўлинмалари ўртасида ўзаро ташрифлар ва тажриба алмашишни ташкил этиш.
Мазкур келишув Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилаётган бир пайтда имзоланди. Жиззах вилоятидаги АЭС лойиҳаси 2026 йил 4 июнда қурилишнинг фаол босқичига ўтган.
Сентябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев АЭС қурилиши юзасидан ўтказилган тақдимотда станцияни бошқарадиган мутахассислар билан бир қаторда радиация хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни ҳам олдиндан тайёрлаш зарурлигини таъкидлаган эди.
Октябрь ойида Азизбек Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь АЭСга ташриф буюриб, станциянинг хавфсизлик тизими, ходимларни тайёрлаш жараёни ва фавқулодда вазиятларга жавоб қайтарувчи бўлинмалар фаолияти билан танишган эди.
Делегация Беларуснинг "ЗУБР" махсус қутқарув отряди фаолиятини ҳам ўрганган. Ушбу бўлинма БМТнинг INSARAG халқаро стандартлари бўйича оғир тоифали қидирув-қутқарув отряди сифатида таснифланган.
Қутқарувчиларни тайёрлашда ҳамкорлик
Тошкентдаги учрашув якунида яна бир меморандум имзоланди. У Беларусь ФВВ Фуқаро муҳофазаси университети ҳузуридаги ихтисослаштирилган лицей ва Ўзбекистон ФВВнинг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ўртасида ҳамкорликни назарда тутади.
Томонлар ўқувчилар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма таълим дастурлари, амалий машғулотлар ҳамда замонавий ўқитиш технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга келишди.