https://sputniknews.uz/20260721/uzbekistan-aes-belarus-delegatsiya-59162486.html
Ўзбекистон АЭС қуришда Беларусь тажрибасидан фойдаланиши мумкин
Ўзбекистон АЭС қуришда Беларусь тажрибасидан фойдаланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Беларусь делегацияси Форишдаги АЭС қурилиш майдонини кўздан кечирди. Мирзиёев билан учрашувда экспертлик кўмаги, кадрлар тайёрлаш ва олийгоҳлар ўртасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
2026-07-21T10:02+0500
2026-07-21T10:02+0500
2026-07-21T10:17+0500
беларусь
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
ўзатом
аэс
жиззах
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018475_0:3:1135:641_1920x0_80_0_0_644c6aeb6b34c48e30dba46e82cfe3b0.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь бош вазири ўринбосари Виктор Каранкевич бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистонда атом электр станциясини барпо этишда Беларусь тажрибасидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўрсатилди:— бўлажак АЭСни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш;— атом энергетикаси соҳаси учун миллий кадрларни тайёрлаш;— Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш.Шу куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов, Виктор Каранкевич, Беларусь энергетика вазири Денис Мороз ва “Ўзатом” агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев Фориш туманида барпо этилаётган интеграциялашган АЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди.Ташриф давомида томонлар Беларусь тажрибасидан АЭСни лойиҳалашдан тортиб, уни қуриш ва кейинчалик эксплуатация қилишгача бўлган жараёнларда фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди.Шунингдек, атом соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, мутахассислар ўртасида амалий тажриба алмашиш ва икки мамлакатнинг ихтисослашган таълим муассасалари ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20260310/lukashenko-uzbekistan-elchi-uchrashuv-56197196.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018475_0:0:1009:756_1920x0_80_0_0_fb69c6835662140e1f1c25f8d34a81c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, ўзатом, аэс, жиззах, жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
беларусь, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, ўзатом, аэс, жиззах, жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон АЭС қуришда Беларусь тажрибасидан фойдаланиши мумкин
10:02 21.07.2026 (янгиланди: 10:17 21.07.2026) Беларусь делегацияси Форишдаги АЭС қурилиш майдонини кўздан кечирди. Шу куни Мирзиёев билан станцияни барпо этишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь бош вазири ўринбосари Виктор Каранкевич бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистонда атом электр станциясини барпо этишда Беларусь тажрибасидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўрсатилди:
— бўлажак АЭСни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш;
— атом энергетикаси соҳаси учун миллий кадрларни тайёрлаш;
— Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш.
Шу куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов, Виктор Каранкевич, Беларусь энергетика вазири Денис Мороз ва “Ўзатом” агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев Фориш туманида барпо этилаётган интеграциялашган АЭС қурилиш майдонига
ташриф буюрди.
Делегация аъзолари лойиҳанинг амалга оширилиши, қурилиш-монтаж ишларининг бориши ва станция қурилишининг асосий босқичлари билан танишди.
Ташриф давомида томонлар Беларусь тажрибасидан АЭСни лойиҳалашдан тортиб, уни қуриш ва кейинчалик эксплуатация қилишгача бўлган жараёнларда фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди.
Шунингдек, атом соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, мутахассислар ўртасида амалий тажриба алмашиш ва икки мамлакатнинг ихтисослашган таълим муассасалари ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.