https://sputniknews.uz/20260310/lukashenko-uzbekistan-elchi-uchrashuv-56197196.html
Меҳнат миграцияси, АЭС ва ҳамкорлик муҳокамаси: Лукашенко Ўзбекистон элчиси билан учрашди
Меҳнат миграцияси, АЭС ва ҳамкорлик муҳокамаси: Лукашенко Ўзбекистон элчиси билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Ўзбекистон элчиси билан учрашувда Мирзиёев ташрифи, 2030 йилгача савдони $2 млрдга етказиш, АЭС қурилишида ҳамкорлик ва ўзбекистонлик мигрантлар учун Беларусдаги имкониятлар ҳақида гапирди
2026-03-10T11:37+0500
2026-03-10T11:37+0500
2026-03-10T11:53+0500
беларусь
александр лукашенко
мигрантлар
иккинчи жаҳон уруши
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0a/56196930_45:0:1154:624_1920x0_80_0_0_5853de5f74d7ef0d4d7823cdd18e8577.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 март куни Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров билан учрашди. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга режалаштирилаётган ташрифи арафасида муҳокама қилинадиган масалалар кўплиги таъкидланди. Лукашенко, шунингдек, 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича келишувни ижобий баҳолади.Шунингдек, Беларусь томони Ўзбекистондан жун ва мўйна етказиб бериш ҳамда уни маҳаллий корхоналарда қайта ишлашдан манфаатдор эканини қайд этди.Лукашенко Беларусь Ўзбекистонга тегишли технологияларни олиб келиш, мутахассисларни тайёрлаш ва зарур соҳаларда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди. Бу ёрдам қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва атом энергетикаси каби соҳаларни қамраб олиши мумкин.У, айниқса, Ўзбекистоннинг АЭС қурилишига қизиқишига тўхталиб, Беларусь бу борада катта тажриба орттирганини таъкидлади. Лукашенконинг сўзларига кўра, ўзбек вакиллари исталган вақт келиб, мутахассислар билан учрашиши мумкин. Беларусь томони қурилишга ҳисса қўшиш ва мутахассислар орқали ёрдам беришга тайёр.Лукашенко Ўзбекистон бутун дунёдан малака ва тажриба олиб келаётган жадал ривожланаётган давлат эканини ҳам таъкидлади.Давлат раҳбари сўзларига кўра, ишга қабул қилинаётганлар аниқ иш ўринлари билан таъминланади, улар ва фарзандлари ясли, боғча, мактаб ҳамда олий таълим хизматларидан белоруслар билан тенг асосда фойдаланади.Шунингдек, у Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон белоруслар учун катта ёрдам кўрсатганини эслаб, кўплаб белоруслар айнан Ўзбекистонда бошпана топгани ва уларга инсоний муносабат қилинганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260224/uzbekistan-belarus-sanoat-kooperatsiya-yol-xarita-55906746.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0a/56196930_161:0:1005:633_1920x0_80_0_0_731cc518cae91200be8f3615259c5201.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лукашенко, ўзбекистон, беларусь, раҳматулла назаров, шавкат мирзиёев ташрифи, 2 миллиард доллар, товар айирбошлаш, аэс, меҳнат мигрантлари, беларусдаги ўзбеклар
лукашенко, ўзбекистон, беларусь, раҳматулла назаров, шавкат мирзиёев ташрифи, 2 миллиард доллар, товар айирбошлаш, аэс, меҳнат мигрантлари, беларусдаги ўзбеклар
Меҳнат миграцияси, АЭС ва ҳамкорлик муҳокамаси: Лукашенко Ўзбекистон элчиси билан учрашди
11:37 10.03.2026 (янгиланди: 11:53 10.03.2026) Беларусь президенти Ўзбекистон билан савдо ҳажмини ошириш, қатор соҳаларда технология ва мутахассислар билан ёрдам бериш, шунингдек, меҳнат мигрантларига шароит яратишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 март куни Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров билан учрашди. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга режалаштирилаётган ташрифи арафасида муҳокама қилинадиган масалалар кўплиги таъкидланди. Лукашенко, шунингдек, 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича келишувни ижобий баҳолади.
Лукашенко Беларусь Ўзбекистонга барча зарур шароит ва технологияларни таклиф этишга тайёрлигини билдирди. У, жумладан, Витебск ва Могилёв вилоятларида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини ҳам тилга олди.
Шунингдек, Беларусь томони Ўзбекистондан жун ва мўйна етказиб бериш ҳамда уни маҳаллий корхоналарда қайта ишлашдан манфаатдор эканини қайд этди.
Лукашенко Беларусь Ўзбекистонга тегишли технологияларни олиб келиш, мутахассисларни тайёрлаш ва зарур соҳаларда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди. Бу ёрдам қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва атом энергетикаси каби соҳаларни қамраб олиши мумкин.
У, айниқса, Ўзбекистоннинг АЭС қурилишига қизиқишига тўхталиб, Беларусь бу борада катта тажриба орттирганини таъкидлади. Лукашенконинг сўзларига кўра, ўзбек вакиллари исталган вақт келиб, мутахассислар билан учрашиши мумкин. Беларусь томони қурилишга ҳисса қўшиш ва мутахассислар орқали ёрдам беришга тайёр.
Лукашенко Ўзбекистон бутун дунёдан малака ва тажриба олиб келаётган жадал ривожланаётган давлат эканини ҳам таъкидлади.
У Беларусда кўплаб ўзбеклар яшаб, меҳнат қилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, белоруслар, айниқса оилали меҳнат мигрантларини қабул қилишдан мамнун, чунки мамлакатда аҳоли ўсиши Ўзбекистонники каби юқори эмас.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, ишга қабул қилинаётганлар аниқ иш ўринлари билан таъминланади, улар ва фарзандлари ясли, боғча, мактаб ҳамда олий таълим хизматларидан белоруслар билан тенг асосда фойдаланади.
Шунингдек, у Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон белоруслар учун катта ёрдам кўрсатганини эслаб, кўплаб белоруслар айнан Ўзбекистонда бошпана топгани ва уларга инсоний муносабат қилинганини таъкидлади.
“Бу борада биз сизлардан бироз қарздормиз”, - деди Беларусь президенти.