Ўзбекистон ва Беларусь 2030 йилгача саноат кооперацияси бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқади

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиЗамминистра инвестиций обсудил сотрудничество с замминистра промышленности Беларуси
Замминистра инвестиций обсудил сотрудничество с замминистра промышленности Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ўзбекистон ва Беларусь саноат идоралари раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар 2030 йилгача ҳамкорлик, лойиҳалар ва озиқ-овқат экспорти бўйича келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Тошкентда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев ҳамда Беларусь саноат вазири ўринбосари Денис Бакей ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва 2030 йилгача мўлжалланган ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қўшма лойиҳалар ижросини кўриб чиқди. Паррандачилик, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ва кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.

Шу билан бирга, қўшма корхоналар фаолиятини кенгайтириш ва икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги 244 та, Беларусда эса Ўзбекистон капитали иштирокидаги 229 та корхона фаолият юритмоқда.
"БелТА" агентлиги маълумотларига кўра, Беларусь бош вазири Александр Турчиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди. Ҳужжатда 2026 йил учун Беларусь маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилишнинг аниқ ҳажмлари белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ёғочни қайта ишлаш соҳасида ўтказилган B2B музокаралар натижасида 10 та шартнома имзоланди. Беларусь компаниялари Ўзбекистонга маҳсулот етказиб бериш бўйича 25 миллион долларлик шартномалар тузгани маълум қилинди.
Турчин прибыл с официальным визитом в Узбекистан
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Беларусь бош вазири Александр Турчин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Янгиликлар лентаси
0