https://sputniknews.uz/20261112/russia-migrant-chiqarish-qaror-61972797.html
Россияда 9 ойда 143 минг нафар мигрантни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди
Россияда 9 ойда 143 минг нафар мигрантни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда 2026 йилнинг тўққиз ойида мигрантларни чиқариб юбориш бўйича 143,1 мингта қарор қабул қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўп. Яна 290,8 мингта киришни тақиқлаш қарори чиқарилди.
2026-11-12T19:32+0500
2026-11-12T19:32+0500
2026-11-12T19:32+0500
миграция
мигрантлар
депортация
маъмурий иш
россия
хавфсизлик кенгаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/19/48119428_0:67:3403:1981_1920x0_80_0_0_6f8c8ea5163e49db77bad77439050724.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россияда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида чет эл фуқароларини маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича 143,1 мингта қарор қабул қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар кўп. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.Шу даврда чет эл фуқароларига нисбатан 1,8 миллионта маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,6 фоизга камайган.Бироқ мигрантларга нисбатан қўлланилаётган айрим чеклов чоралари кўпайган:Шунингдек, Россияда вақтинча яшаш учун берилган рухсатномалар сони 17,1 фоизга, яшаш гувоҳномалари сони эса 43 фоизга камайган.Хавфсизлик кенгаши маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Россияда 5,9 миллион нафар чет эл фуқароси бўлган. Бир йил аввал уларнинг сони қарийб 6,5 миллион нафарни ташкил этган.
https://sputniknews.uz/20261110/russia-migratsiya-ozgarishlar-61907221.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/19/48119428_337:0:3068:2048_1920x0_80_0_0_e040aa981a3c26bfe70dc75678655aa5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, депортация, маъмурий иш, россия, хавфсизлик кенгаши
миграция, мигрантлар, депортация, маъмурий иш, россия, хавфсизлик кенгаши
Россияда 9 ойда 143 минг нафар мигрантни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди
Мамлакатга кириши тақиқланганлар сони ҳам кўпайди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россияда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида чет эл фуқароларини маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича 143,1 мингта қарор қабул қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар кўп. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати матбуот хизмати маълум қилди, деб
хабар берди РИА Новости.
Шу даврда чет эл фуқароларига нисбатан 1,8 миллионта маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,6 фоизга камайган.
Бироқ мигрантларга нисбатан қўлланилаётган айрим чеклов чоралари кўпайган:
143,1 мингта — мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлар (3 баравар ўсиш);
290,8 мингта — Россияга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорлар (75,2 фоиз ўсиш);
78,7 мингта — вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарорлар (2,5 баравар ўсиш);
4,8 мингта — депортация тўғрисидаги қарорлар (24 фоиз камайиш).
Маъмурий тартибда чиқариб юбориш ва депортация Россия қонунчилигида алоҳида тартиблар ҳисобланади. Қабул қилинган қарорлар сони эса мамлакатни амалда тарк этганлар сонига тенг эмас.
Шунингдек, Россияда вақтинча яшаш учун берилган рухсатномалар сони 17,1 фоизга, яшаш гувоҳномалари сони эса 43 фоизга камайган.
Хавфсизлик кенгаши маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Россияда 5,9 миллион нафар чет эл фуқароси бўлган. Бир йил аввал уларнинг сони қарийб 6,5 миллион нафарни ташкил этган.