Жапаров: инсофсиз сиёсатчилар миллатлараро низони қўзғатиш режаларини муҳокама қилмоқда

© Министерство культуры Республики УзбекистанаСадыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием "Народный артист Кыргызской Республики"
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием Народный артист Кыргызской Республики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2026
Oбуна бўлиш
Жапаров Қирғизистонда президент сайлови олдидан айрим сиёсий кучлар ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида миллатлараро тўқнашув келтириб чиқаришни режалаштираётганидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Айрим инсонфсиз сиёсатчилар Қирғизистон жанубида президент сайлови олдидан ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида миллатлараро низо келтириб чиқариш режаларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Жапаровнинг сўзларига кўра, унга айрим сиёсатчилар сайловни барбод қилиш мақсадида миллатлараро низо қўзғатиш имкониятларини муҳокама қилаётгани ҳақида бир нечта манбадан маълумот келиб тушган.
"Ҳозирча улар бу ҳақда гаплашмоқда, холос. Бироқ бу иғвогарона режалар амалга оширилиши эҳтимоли бор", — деди у.
Қирғизистон раҳбари миллатлараро низо келтириб чиқариш учун одамларнинг миллий ғурурига тегадиган ёлғон миш-мишларни тарқатишнинг ўзи етарли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
У 1990 ва 2010 йиллардаги фожиали воқеаларни эслатиб, ўшанда ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам ҳалок бўлганини таъкидлади.
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли билан қандай боғлиқлик бор?
Жапаров эҳтимолий иғвогарликларни Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилишига қарши бўлган айрим сиёсий кучлар билан ҳам боғлади.
Унинг таъкидлашича, баъзи сиёсатчилар ушбу стратегик лойиҳанинг якунланишидан хавотирда. Қирғизистон етакчиси аввал Хитой билан боғлиқ масалалар орқали норозилик келтириб чиқаришга уринишлар бўлганини, энди эса ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида низо қўзғатиш режалари муҳокама қилинаётганини айтди.
Жапаров фуқароларга мурожаат қилди
Қирғизистон раҳбари миллатидан қатъи назар, барча фуқароларни иғвогарона чақириқларга ишонмасликка ва можароларга аралашмасликка чақирди.
У айниқса 1990 ва 2010 йиллардаги воқеаларни бошидан кечирган ўзбек ва қирғиз оқсоқолларига мурожаат қилиб, ёшларга миллатлараро тўқнашувларнинг оғир оқибатларини тушунтиришни сўради.
Жапаровнинг таъкидлашича, бугун Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари эҳтимолий тартибсизликларни тезда тўхтатиш учун етарли имкониятларга эга.
Шу билан бирга, у ҳатто қисқа муддатли тўқнашувлар ҳам тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келиши мумкинлигини огоҳлантирди.
Қирғизистонда навбатдаги президент сайлови 2027 йил 27 январда бўлиб ўтади. Садир Жапаров 10 ноябрь куни иккинчи муддатга ўз номзодини илгари суриш учун Марказий сайлов комиссиясига ариза топширган.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2026
Президент Халқлар дўстлиги куни табригида амалга оширилган ишлар ва режаларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0