https://sputniknews.uz/20260730/prezident-xalqlar-dostlik-kun-tabrik-59381530.html
Президент Халқлар дўстлиги куни табригида амалга оширилган ишлар ва режаларни маълум қилди
Президент Халқлар дўстлиги куни табригида амалга оширилган ишлар ва режаларни маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик бўйича амалга оширилган ишлар ва профессионал "Дўстлик" ансамблини тузиш режасини маълум қилди.
2026-07-30T14:27+0500
2026-07-30T14:27+0500
2026-07-30T14:27+0500
шавкат мирзиёев
табрик
халқ
тошкент
жамият
ўзбекистон
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/04/58830185_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_9b386fe58899ab84f6203908aca81387.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида мамлакатда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталди.Президент қайд этганидек, бугун Ўзбекистонда 130 тадан зиёд миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилмоқда. Миллатлараро муносабатлар соҳасида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан давлат сиёсати концепцияси қабул қилинган.Мамлакатда 157 та миллий маданий марказ ва 46 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда. Уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, байрамлар, фестиваллар, дўстлик кечалари ва учрашувлар ўтказилмоқда.Тошкентда миллий маданий марказлар павильони ва "Бағрикенглик боғи", ҳудудларда эса этно ва сайёҳлик қишлоқлари ташкил этилган. Турли миллат вакилларининг қарийб 2 минг нафари давлат унвонлари, орден ва медаллар билан тақдирланган.Президент, шунингдек, турли миллат ва элат вакилларидан иборат профессионал "Дўстлик" ансамблини ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20260320/mirziyoev-ramazon-hayiti-56399539.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/04/58830185_124:0:2399:1706_1920x0_80_0_0_a1b0f9384a20eaf1a7fa8ab53b850704.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, табрик, халқ, тошкент, жамият, ўзбекистон, маданият
шавкат мирзиёев, табрик, халқ, тошкент, жамият, ўзбекистон, маданият
Президент Халқлар дўстлиги куни табригида амалга оширилган ишлар ва режаларни маълум қилди
Президент табригида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва янги режалар санаб ўтилди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида мамлакатда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишларга
тўхталди.
Президент қайд этганидек, бугун Ўзбекистонда 130 тадан зиёд миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилмоқда. Миллатлараро муносабатлар соҳасида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан давлат сиёсати концепцияси қабул қилинган.
Мамлакатда 157 та миллий маданий марказ ва 46 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда. Уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, байрамлар, фестиваллар, дўстлик кечалари ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Таълим муассасаларида ўқув жараёни етти тилда олиб борилади. Қардош тиллардаги мактаблар давлат ҳисобидан дарсликлар билан таъминланади. Телерадиоканалларда 12 тилда кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилса, 14 тилда газета ва журналлар нашр этилади.
Тошкентда миллий маданий марказлар павильони ва "Бағрикенглик боғи", ҳудудларда эса этно ва сайёҳлик қишлоқлари ташкил этилган. Турли миллат вакилларининг қарийб 2 минг нафари давлат унвонлари, орден ва медаллар билан тақдирланган.
Президент, шунингдек, турли миллат ва элат вакилларидан иборат профессионал "Дўстлик" ансамблини ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилди.