Мьянма ЕОИИда Ўзбекистон каби кузатувчи мақомини олишни муҳокама қилди
Мьянма ЕОИИда Ўзбекистон каби кузатувчи мақомини олишни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мьянма ЕОИИда Ўзбекистон каби кузатувчи мақомини олиш масаласини муҳокама қилди. Томонлар савдо ҳажмини ошириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транспорт ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Мьянма ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Мьянма Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.Масала 11 ноябрь куни Нейпьидода ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Данияр Иманалиев ҳамда Мьянма ташқи ишлар вазири Тин Маун Свей учрашувида кўриб чиқилди.Савдо ва қўшма лойиҳаларДанияр Иманалиев ташриф давомида Мьянманинг савдо, инвестициялар ва транспорт соҳаларига масъул вазирлари билан ҳам музокаралар ўтказди.ЕИК маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тахминан 870 млн доллар даражасида қайд этилган. Иманалиев савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти ҳали тўлиқ ишга солинмаганини таъкидлади.Музокараларда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилди:Томонлар 2023 йилда имзоланган ҳамкорлик меморандумини амалга ошириш, шунингдек, ЕОИИ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Мьянма ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Мьянма Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Масала 11 ноябрь куни Нейпьидода ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Данияр Иманалиев ҳамда Мьянма ташқи ишлар вазири Тин Маун Свей учрашувида кўриб чиқилди.
Мьянма 2025 йилдаёқ ЕОИИда кузатувчи бўлиш истагини билдирган эди. Ҳозирда бундай мақомга Ўзбекистон, Куба ва Эрон эга.
Савдо ва қўшма лойиҳалар
Данияр Иманалиев ташриф давомида Мьянманинг савдо, инвестициялар ва транспорт соҳаларига масъул вазирлари билан ҳам музокаралар ўтказди.
ЕИК маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тахминан 870 млн доллар даражасида қайд этилган. Иманалиев савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти ҳали тўлиқ ишга солинмаганини таъкидлади.
Музокараларда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилди:
ЕОИИ давлатлари ва Мьянма ўртасида савдо ҳажмини ошириш;
Мьянмада қўшма корхоналар ташкил этиш ва саноат ҳамкорлигини ривожлантириш;
транспорт ва логистикада рақамли технологиялардан фойдаланиш;
Томонлар 2023 йилда имзоланган ҳамкорлик меморандумини амалга ошириш, шунингдек, ЕОИИ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.