Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Панкин: ЕОИИ тез орада янги кузатувчилар ҳисобига кенгайиши мумкин

© POOL / Медиабанкка ўтишСовместное заседание СМИД, СМО и КССБ ОДКБ. Архивное фото
Совместное заседание СМИД, СМО и КССБ ОДКБ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Беларусь бош вазири Мьянма, Никарагуа ва Венесуэла кузатувчи мақомини олиш учун ариза топширганини айтган эди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) яқин вақт ичида янги кузатувчи давлатлар ҳисобига кенгайиши мумкин. Бироқ ҳозирча ташкилотга янги тўлақонли аъзолар қўшилиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин “Известия”га берган интервьюсида айтди.
Ҳозир ЕОИИда Ўзбекистон, Куба, Эрон ва Молдова кузатувчи мақомига эга. Бундай давлатлар иттифоқ органлари йиғилишларида таклиф асосида қатнашиши ва очиқ ҳужжатларни олиши мумкин, аммо қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
2025 йил декабрида Беларусь бош вазири Александр Турчин Мьянма, Никарагуа ва Венесуэла кузатувчи мақомини олиш учун ариза топширганини айтган эди.
Панкиннинг таъкидлашича, кузатувчи мақоми мамлакат зиммасига ЕОИИнинг барча қоида ва талабларига риоя қилиш мажбуриятини юкламайди ва ҳамкорликни босқичма-босқич чуқурлаштириш имконини беради.
Панкиннинг сўзларига кўра, айни пайтда ЕОИИ учун асосий вазифалардан бири — иттифоқ ичидаги бирликни сақлаш. Бу борада у, хусусан, Арманистон позициясига эътибор қаратди.
Шунингдек, у Европа Иттифоқини ЕОИИ мамлакатларини бир-биридан узоқлаштиришга уринишда айблади. Унинг сўзларига кўра, Европа вакиллари айрим давлатларга турли таклиф ва ёлғон ваъдалар билан мурожаат қилмоқда.
Шу билан бирга, “Известия”нинг қайд этишича, Молдова сўнгги йилларда иттифоқдан узоқлашиб, ЕИга интеграция йўлини танлаган. Венесуэлада эса Николас Мадуро АҚШ ҳарбий амалиёти натижасида қўлга олинган ва мамлакатдаги кейинги сиёсий жараёнлар Вашингтоннинг кучли таъсири остида кечмоқда.
Посол по особым поручениям МИД РФ Марат Бердыев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Янги битимлар ЕОИИга 2,5 млрд истеъмолчи бозорида имтиёзли савдо имконини беради
Янгиликлар лентаси
0