https://sputniknews.uz/20260722/eaeu-imtiyoz-savdo-59191549.html
Янги битимлар ЕОИИга 2,5 млрд истеъмолчи бозорида имтиёзли савдо имконини беради
Янги битимлар ЕОИИга 2,5 млрд истеъмолчи бозорида имтиёзли савдо имконини беради
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ Вьетнам, Сербия, Эрон ва бошқа мамлакатлар билан савдо келишувларини амалга оширмоқда. Ҳиндистон, Иордания ва Покистон билан музокаралар эса бозорни 2,5 млрд истеъмолчигача кенгайтириши мумкин.
2026-07-22T15:34+0500
2026-07-22T15:34+0500
2026-07-22T15:34+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
савдо
божхона божи
иқтисод
интервью
транспорт
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59191126_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_b2832f90541a088c25a19f4b4d3ba38b.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ҳиндистон, Иордания ва Покистон билан эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Марат Бердиев ТАССга берган интервьюсида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ янги эркин савдо келишувларини тузиш бўйича кенг кўламли иш олиб бормоқда.Бердиев Вьетнам, Сербия, Эрон, Индонезия, БАА ва Мўғулистон билан тузилган келишувлар кучга киргани ёки уларни амалга ошириш жараёнида эканини билдирди.ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳам амал қилади. У 2019 йил 25 октябрда кучга кирган.Мазкур ҳужжат божхона ҳамкорлиги, техник тўсиқлар, электрон савдо, интеллектуал мулк, рақобат ва давлат харидлари каби йўналишларни қамраб олади.Марат Бердиев интервьюда Катта Евроосиё шериклиги ташаббусига ҳам тўхталди. Унинг баҳосига кўра, ташаббус тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва очиқ мулоқот учун танилган майдонга айланиб бормоқда.Ҳозир ушбу ташаббусни Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси билан уйғунлаштириш жараёни кетмоқда. Бердиев Шимол–Жануб ва Ғарб–Шарқ йўналишларида рақобатбардош транспорт йўлакларини шакллантиришга ҳам эътибор қаратди.ЕОИИнинг янги ташқи савдо келишувлари иттифоқ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20260721/eaeu-mongolia-savdo-59171497.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59191126_238:0:2969:2048_1920x0_80_0_0_42b2daaedd5bbe48b6d9d8f60a3f6791.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, савдо, божхона божи, иқтисод, интервью, транспорт, хитой
еоии, еик, савдо, божхона божи, иқтисод, интервью, транспорт, хитой
Янги битимлар ЕОИИга 2,5 млрд истеъмолчи бозорида имтиёзли савдо имконини беради
ЕОИИ Ҳиндистон, Иордания ва Покистон билан эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу товарлар бозорини 2,5 млрд истеъмолчигача кенгайтириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ҳиндистон, Иордания ва Покистон билан эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Марат Бердиев ТАССга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ янги эркин савдо келишувларини тузиш бўйича кенг кўламли иш олиб бормоқда.
Ушбу давлатлар билан келишувларга эришилиши иттифоқ иштирокчилари учун мавжуд товарлар бозорини 2,5 млрд истеъмолчигача кенгайтириш имконини беради.
Бердиев Вьетнам, Сербия, Эрон, Индонезия, БАА ва Мўғулистон билан тузилган келишувлар кучга киргани ёки уларни амалга ошириш жараёнида эканини билдирди.
ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳам амал қилади. У 2019 йил 25 октябрда кучга кирган.
Мазкур ҳужжат божхона ҳамкорлиги, техник тўсиқлар, электрон савдо, интеллектуал мулк, рақобат ва давлат харидлари каби йўналишларни қамраб олади.
Марат Бердиев интервьюда Катта Евроосиё шериклиги ташаббусига ҳам
тўхталди. Унинг баҳосига кўра, ташаббус тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва очиқ мулоқот учун танилган майдонга айланиб бормоқда.
Ҳозир ушбу ташаббусни Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси билан уйғунлаштириш жараёни кетмоқда.
Бердиевнинг фикрича, интеграция жараёнларини бирлаштириш Евроосиёда бизнес учун мавжуд тўсиқларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакатларнинг технологик салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради.
Бердиев Шимол–Жануб ва Ғарб–Шарқ йўналишларида рақобатбардош транспорт йўлакларини шакллантиришга ҳам эътибор қаратди.
ЕОИИнинг янги ташқи савдо келишувлари иттифоқ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.