https://sputniknews.uz/20261112/moskva-shahar-dumasi-delegatsiyasi-toshkentda-yoshlar-bilan-uchrashdi-61957428.html
Москва шаҳар думаси делегацияси Тошкентда ёшлар билан учрашди
Москва шаҳар думаси делегацияси Тошкентда ёшлар билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Москва шаҳар думаси делегацияси Тошкентда талабалар билан учрашди. Таълим, қўшма лойиҳалар ва тарихий хотира муҳокама қилинди. Томонлар ёшлар тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.
2026-11-12T10:31+0500
2026-11-12T10:31+0500
2026-11-12T10:31+0500
сиёсат
россия
ҳамкорлик
отм
олий таълим муассасалари
талабалар
россотрудничество
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0c/61956498_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_a9e9c19cdbbd267991bade885d328aed.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Москва шаҳар думаси раиси Алексей Шапошников бошчилигидаги делегация Тошкентдаги Рус уйида Россия олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиаллари талабалари билан учрашди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Учрашувда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская ҳам иштирок этди. Ирина Старосельская Тошкентдаги Рус уйи бу йил 25 йиллигини нишонлаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, юбилей доирасида ёшлар ва талабалар учун викториналар, квестлар ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилган.У Ўзбекистон халқининг уруш йилларида эвакуация қилинган аҳолини қабул қилганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Москва шаҳар думаси ўн йилдан ортиқ вақтдан буён 1941 йилда Москвани ҳимоя қилиш учун кўнгилли равишда фронтга кетган фуқаролар хотирасига бағишланган дастурни амалга ошираётганини маълум қилди.Шапошников 2025 йилдан бери ўтказилаётган "Қаҳрамон шаҳарлар — қаҳрамонлар шаҳарлари" автомобиль марафони ҳақида ҳам сўзлаб берди. Унинг доирасида Совет Иттифоқи ёки Россия Қаҳрамонлари бошчилигидаги экипажлар учта йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Москва шаҳар думаси раиси ўзбекистонлик ёшларни ҳам марафонда қатнашишга таклиф қилди.Учрашувнинг амалий натижаларидан бири Москва шаҳар думаси ҳузуридаги Ёшлар палатаси ва Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳузуридаги Ёшлар кенгаши ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув бўлди.У ҳамкорлик йўналишларини ёшларнинг ўзлари белгилашларига ишонч билдириб, тарихий хотирани сақлаш ва аждодлар жасорати ҳақидаги билимларни ёш авлодга етказиш устувор вазифалардан бири бўлишини таъкидлади.Тадбир якунида Алексей Шапошников Рус уйига Москва халқ лашкари ҳақидаги китоблар ва Игорь Угольниковнинг "Юрак чақириғи" фильмини совға қилди.
https://sputniknews.uz/20261111/moscow-duma-delegatsiya-tashkent-61927036.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0c/61956498_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_82d7745f84586b4ac56e9fdf908eb5e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, россия, ҳамкорлик, отм, олий таълим муассасалари, талабалар, россотрудничество, ўзбекистон
сиёсат, россия, ҳамкорлик, отм, олий таълим муассасалари, талабалар, россотрудничество, ўзбекистон
Москва шаҳар думаси делегацияси Тошкентда ёшлар билан учрашди
Тошкентдаги Рус уйида таълим, қўшма ёшлар лойиҳалари ва тарихий хотира муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро ҳамкорликка келишди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Москва шаҳар думаси раиси Алексей Шапошников бошчилигидаги делегация Тошкентдаги Рус уйида Россия олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиаллари талабалари билан учрашди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Учрашувда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская ҳам иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида таълим, қўшма ёшлар дастурлари, янги лойиҳалар ва тарихий хотирани асраб-авайлаш масалалари муҳокама қилинди. Талабалар ўз ютуқлари билан ўртоқлашиб, ҳамкорлик бўйича таклифларини билдиришди.
Ирина Старосельская Тошкентдаги Рус уйи бу йил 25 йиллигини нишонлаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, юбилей доирасида ёшлар ва талабалар учун викториналар, квестлар ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилган.
У Ўзбекистон халқининг уруш йилларида эвакуация қилинган аҳолини қабул қилганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Москва шаҳар думаси ўн йилдан ортиқ вақтдан буён 1941 йилда Москвани ҳимоя қилиш учун кўнгилли равишда фронтга кетган фуқаролар хотирасига бағишланган дастурни амалга ошираётганини маълум қилди.
Шапошников 2025 йилдан бери ўтказилаётган "Қаҳрамон шаҳарлар — қаҳрамонлар шаҳарлари" автомобиль марафони ҳақида ҳам сўзлаб берди. Унинг доирасида Совет Иттифоқи ёки Россия Қаҳрамонлари бошчилигидаги экипажлар учта йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Москва шаҳар думаси раиси ўзбекистонлик ёшларни ҳам марафонда қатнашишга таклиф қилди.
Учрашувнинг амалий натижаларидан бири Москва шаҳар думаси ҳузуридаги Ёшлар палатаси ва Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳузуридаги Ёшлар кенгаши ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув бўлди.
"Тошкентдаги ҳамкасбларимиз билан суҳбатда ёшлар сиёсати мавзусига тўхталиб ўтдик. Ҳар икки парламентда ҳам ёшлар тузилмалари бор. Биз ёш ҳамкасбларимиз, ёшлар палатаси аъзоларининг учрашувини ўтказишга келишиб олдик", — деди Шапошников Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
У ҳамкорлик йўналишларини ёшларнинг ўзлари белгилашларига ишонч билдириб, тарихий хотирани сақлаш ва аждодлар жасорати ҳақидаги билимларни ёш авлодга етказиш устувор вазифалардан бири бўлишини таъкидлади.
Тадбир якунида Алексей Шапошников Рус уйига Москва халқ лашкари ҳақидаги китоблар ва Игорь Угольниковнинг "Юрак чақириғи" фильмини совға қилди.