https://sputniknews.uz/20261112/mirziyoev-navoiy-hokim-vafot-hamdardlik-61960556.html
Мирзиёев Навоий вилояти собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Мирзиёев Навоий вилояти собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 76 ёшида вафот этди. Президент ва бошқа давлат арбоблари ҳамдардлик билдирди. 12.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-12T11:40+0500
2026-11-12T11:40+0500
2026-11-12T11:40+0500
вафот этди
ҳамдардлик
ҳоким
қашқадарё вилояти
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0c/61960225_0:0:1673:941_1920x0_80_0_0_2801b6217e758b05def9880f9ee79686.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, давлат ва жамоат арбоби Баҳриддин Рўзиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Баҳриддин Рўзиев 11 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев билан бир қаторда Танзила Норбоева, Нуриддин Исмоилов, Абдулла Арипов ва Содиқ Турдиев ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.У турли йилларда Навоий вилояти газлаштириш бошқармаси, ҳудудий коммунал фойдаланиш бошқармаси раҳбари ва Конимех тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.2002 йилда Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланган. Унинг раҳбарлик даврида саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш, фермерлик ҳаракатини шакллантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга эътибор қаратилган.Баҳриддин Рўзиев "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасини ташкил этиш ҳамда Навоий халқаро аэропорти негизида халқаро логистика марказини барпо қилиш ишларида ҳам иштирок этган.Сўнгги йилларда у меҳнат фахрийси сифатида жамоат ишларида, ёш кадрларни тарбиялашга қаратилган тадбирларда фаол қатнашиб келган.
https://sputniknews.uz/20260211/kallibek-kamalov-vafot-hamdardlik-55631604.html
қашқадарё вилояти
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0c/61960225_208:0:1463:941_1920x0_80_0_0_cba91049d3fd1c8843c993b6cc6f056e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вафот этди, ҳамдардлик, ҳоким, қашқадарё вилояти, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
вафот этди, ҳамдардлик, ҳоким, қашқадарё вилояти, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Мирзиёев Навоий вилояти собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 76 ёшида вафот этди. Президент ва бошқа давлат арбоблари ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, давлат ва жамоат арбоби Баҳриддин Рўзиев вафоти муносабати билан
ҳамдардлик билдирди.
Баҳриддин Рўзиев 11 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев билан бир қаторда Танзила Норбоева, Нуриддин Исмоилов, Абдулла Арипов ва Содиқ Турдиев ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Баҳриддин Рўзиев 1950 йил 23 августда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Кармана туманида авточилангар сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент политехника институти ва Москва ижтимоий фанлар академиясида таҳсил олган.
У турли йилларда Навоий вилояти газлаштириш бошқармаси, ҳудудий коммунал фойдаланиш бошқармаси раҳбари ва Конимех тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
2002 йилда Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланган. Унинг раҳбарлик даврида саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш, фермерлик ҳаракатини шакллантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга эътибор қаратилган.
Баҳриддин Рўзиев "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасини ташкил этиш ҳамда Навоий халқаро аэропорти негизида халқаро логистика марказини барпо қилиш ишларида ҳам иштирок этган.
Сўнгги йилларда у меҳнат фахрийси сифатида жамоат ишларида, ёш кадрларни тарбиялашга қаратилган тадбирларда фаол қатнашиб келган.
"Таниқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон устози Баҳриддин Рўзиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади", — дейилади расмий ҳамдардлик матнида.