Мирзиёев Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСкончался выдающийся государственный деятель Каллибек Камалов
Скончался выдающийся государственный деятель Каллибек Камалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Oбуна бўлиш
Каллибек Камалов 100 ёшида вафот этди. Марҳумнинг юрт равнақига қўшган хизматлари ва инсонпарвар фазилатлари ҳамдардлик матнида алоҳида қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли меҳнат фахрийси Каллибек Камалов шу йил 11 февраль куни 100 ёшида вафот этди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир Абдулла Арипов, Сенат раиси Танзила Нарбаева, Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Сардор Турдиев ҳамдардлик билдирди.
Каллибек Камалов 1926 йил 18 мартда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, 1955 йилда Нукус давлат университетини тамомлади.
Меҳнат фаолиятини Қорақалпоғистон ёшлар қўмитаси котиби лавозимидан бошлаб, кейинчалик Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Нукус шаҳар ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлади.
Катта ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган Камалов Қорақалпоғистон коммунал хўжалиги вазири, йўл транспорти ва автомобиль йўллари вазири, Қорақалпоғистон партия қўмитаси котиби лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.
Бутун ҳаёти ва фаолиятини ўзи туғилиб вояга етган юрт равнақига бағишлаган моҳир раҳбар 1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984 йилларда Қорақалпоғистон партия қўмитасининг биринчи котиби, Республика етакчиси каби масъул вазифаларда жонбозлик кўрсатиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, турли соҳа ва тармоқларда ишни замон талаблари асосида йўлга қўйиш борасида фидокорона меҳнат қилди.
Каллибек Камалов 1984–1986 йилларда истеъдодли дипломат сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатди.
Унинг бевосита раҳбарлигида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама тараққий эттириш, мавжуд мураккаб иқлим шароитида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги тармоқларини, шунингдек, саноат ва ишлаб чиқаришни равнақ топтириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Каллибек Камалов сўнгги йилларда Қорақалпоғистон нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келди.
Каллибек Камалов “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди.

"Атоқли давлат ва жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Каллибек Камаловнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади", - дейилган ҳамдардлик матнида.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Мирзиёев Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар лентаси
0