Мирзиёев Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарияти сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси, давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. 28 сентябрь куни атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир Абдулла Арипов, Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ҳамдардлик билдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКончина государственного и общественного деятеля Исмаила Хакимовича Джурабекова
Кончина государственного и общественного деятеля Исмаила Хакимовича Джурабекова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Кончина государственного и общественного деятеля Исмаила Хакимовича Джурабекова
Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида муҳандис-гидротехник мутахассислиги бўйича таълим олган.
Меҳнат фаолиятини 1955 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 8-жамоа хўжалигида муҳандис-гидротехник сифатида бошлаган. У ушбу туманда Суғориш маркази бошлиғи, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилояти қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи, "Сувқурилиш" трести бошқарувчиси, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, мелиорация ва сув хўжалиги вазири каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилиб, республикада ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган.
Ташкилий-хўжалик ишларига раҳбарлик қилиш борасида катта билим ва тажрибага эга бўлган Жўрабеков 1985 йилда янада масъулиятли вазифа — Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
"Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнг Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида давлатимиз мустақиллигининг ижтимоий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз олдида турган ғоят серқирра ва кенг кўламли вазифаларни бажариш йўлида жонбозлик кўрсатди. Хусусан, ижро ҳокимияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, маҳаллий ҳокимликлар ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида ташкилотчилик ва ташаббускорлик фазилатларини намойиш этди", — дейилади ҳамдардликда.
Исмоил Жўрабеков Давлат сув назорати бошлиғи, Ўзбекистон президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам самарали фаолият олиб борган.
У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.
Янгиликлар лентаси
0