АЭС ва Россия газидан воз кечган Германия кўмир ва мазут станцияларини ишлатмоқчи — ОАВ

© REUTERSУгольная электростанция немецкого предприятия в Германии. Архивное фото
Угольная электростанция немецкого предприятия в Германии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2026
Oбуна бўлиш
АЭСлар деярли углерод чиқармайди, газ эса ҳавони кўмирдан камроқ ифлослантиради. Шунга қарамай, АЭС ва Россия газидан воз кечган Германия кўмир ва мазут станцияларини ишга тушириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Германия ҳукумати газ танқислиги юзага келган тақдирда кўмир ва мазутда ишлайдиган электр станцияларини қайта ишга тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Handelsblatt" газетаси ўз ихтиёридаги қонун лойиҳасига таянган ҳолда маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Лойиҳага кўра, электр станциялари операторлари фавқулодда ҳолатларга тайёр туриши ва ёқилғи захирасини шакллантириши шарт бўлади.
Жумладан, кўмир станцияларидан тўлиқ қувват билан 30 кун, мазутда ишлайдиган станциялардан эса 10 кун фаолият юритиш учун етарли ёқилғи захирасини яратиш талаб қилиниши мумкин.
Бу чоралар 2026–2027 йилларда ёпилиши режалаштирилган айрим электр станцияларига ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Режага кўра, газ танқислиги юзага келса, электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмир ва мазутдан кўпроқ фойдаланилади. Шу орқали табиий газни аҳоли ва саноат корхоналари эҳтиёжлари учун тежаб қолиш кўзда тутилган.
Германия кўмирдан воз кечиш қарорини қайта кўриб чиқяптими?
Мазкур ташаббус Германиянинг сўнгги йиллардаги энергетика сиёсати фонида эътиборга молик.
Мамлакат 2023 йил 15 апрелда охирги учта атом электр станциясини ёпган. 2022 йилдан эса Россиядан тўғридан-тўғри қувурлар орқали газ етказиб бериш тўхтаган. Берлин Россия энергия ресурсларига қарамликни камайтириш сиёсатини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Бундан ташқари, Германия 2019 йилда кўмир энергетикасидан босқичма-босқич воз кечиш йўлини белгилаган. Унга кўра, мамлакат 2038 йил охиригача кўмирдан электр энергияси ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиши керак.
Кўмир электр энергияси ишлаб чиқаришда атмосферага энг кўп углерод чиқарадиган асосий ёқилғи турларидан бири ҳисобланади. Атом энергетикасида электр ишлаб чиқариш жараёнида бундай чиқиндилар деярли бўлмайди, табиий газдан фойдаланишда эса улар кўмирга нисбатан камроқ.
Шу сабабли захирадаги кўмир станцияларини қайта ишга тушириш Германиянинг кам углеродли энергетикага ўтиш сиёсатига вақтинчалик зид келиши мумкин.
Газ захиралари етарлими?
Германиянинг газ омборлари 1 ноябрь ҳолатига кўра, тахминан 61 фоизга тўлган. Бу белгиланган 70 фоизлик мақсаддан паст.
11 ноябрь куни мамлакат ҳукумати фавқулодда ҳолатлар учун 24 тераватт-соат ҳажмида стратегик газ захирасини ташкил этиш қарорини ҳам қабул қилди.
Янги захирани шакллантириш харажатлари газ истеъмолчиларига ҳам таъсир қилади. Ҳукумат баҳосига кўра, бир киловатт-соат газ нархи 0,03–0,05 евроцентга ошиши мумкин.
Города мира. Париж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия газидан воз кечиб, Германия, Италия ва Франция саноатини йўқ қиляпмиз — Дюпон-Эньян
Янгиликлар лентаси
0