Ўзбекистонда 9 ойда 420 мингдан ортиқ кишига маъмурий жазо қўлланилди

© culture.ruЮстиция
Юстиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон судлари 9 ойда 340 986 нафар шахсга жарима, 77 309 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. 71 мингдан ортиқ киши ярашув туфайли жавобгарликдан озод этилган
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 77 309 нафар шахсга маъмурий қамоқ, 340 986 нафарига жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Ҳисобот даврида туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларининг тергов судьялари 662 237 нафар шахсга нисбатан 549 231 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиққан. Жами 420 245 нафар шахсга маъмурий жазо қўлланилган.
Ярашув муносабати билан 71 450 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилган.
Энг кўп учраган ҳуқуқбузарликлар:
майда безорилик ва ҳақорат қилиш;
ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик;
лицензиясиз йўловчи ташиш;
совуқ қурол ёки унга ўхшаш ашёларни олиб юриш;
электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
маст ҳолда транспорт бошқариш;
йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, енгил тан жароҳати ёки моддий зарар етказиш;
жамоат жойларида алкоголь истеъмол қилиш.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларининг катта қисми Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида кўрилган.
Суд қарорларининг қанчаси бекор қилинган?
Апелляция тартибида 1 496 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилинган, 2 495 нафар шахсга оид қарорлар ўзгартирилган.
Кассация босқичида эса 4 379 нафар шахсга нисбатан қарорлар бекор қилиниб, 2 347 нафарига оид қарорлар ўзгартирилган.
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида яна 187 нафар шахсга нисбатан қарорлар бекор қилинган, 232 нафарига оид қарорлар ўзгартирилган.
Қонунбузилишларга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 11 006 та тақдимнома киритилган.
Законодательная палата Олий Мажлиса республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Машинани олиб қўйиш ва юқори тезлик учун ҳуқуқдан маҳрум қилиш: лойиҳа маъқулланди
Янгиликлар лентаси
0