https://sputniknews.uz/20261111/telefon-boj-muhokama-61939733.html
Телефонлар учун божни бекор қилиш муҳокама қилинмоқда — Божхона қўмитаси баёнотлари
Телефонлар учун божни бекор қилиш муҳокама қилинмоқда — Божхона қўмитаси баёнотлари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда телефонлар учун божхона божини 0 фоизгача тушириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Тошкентда хориждан келтирилган телефонларни расмийлаштириш тикланди, вақтинча олиб қўйилган қурилмалар қайтарилмоқда.
2026-11-11T18:03+0500
2026-11-11T18:03+0500
2026-11-11T18:05+0500
жаҳон савдо ташкилоти (жст)
телефон
божхона қўмитаси
божхона божи
жамият
uzimei-код
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0b/61939511_0:90:372:299_1920x0_80_0_0_ce96849ce929fd8b037123342d925269.png
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши арафасида мобил қурилмалар учун амалдаги божхона божи ставкасини 0 фоизгача пасайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси вакиллари матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Шунингдек, Тошкентдаги божхона пунктларида хориждан олиб келинган телефонларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қайта тикланди.Божхона қўмитаси вакиллари телефонларни расмийлаштириш 30 кунгача кечикиши, мажбурий экспертиза ўтказилиши ва тезлаштирилган расмийлаштириш учун қўшимча тўловлар жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.Расмийлаштириш жараёнининг вақтинча тўхтатилиши қурилмаларнинг IMEI кодларини чуқур текшириш, уларнинг қонуний олиб кирилганини аниқлаш ва ноқонуний импортнинг олдини олиш учун мутахассисларни жалб қилиш зарурати билан изоҳланди.Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида "Тошкент-АЭРО" божхона комплексида 185 та ҳолат бўйича умумий қиймати 8,8 миллиард сўмлик 1185 та телефоннинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.Мобил қурилмалар учун божхона божини 0 фоизгача пасайтириш масаласи ҳозирча музокара босқичида. Бу борада якуний қарор қабул қилингани маълум қилинмади.
https://sputniknews.uz/20261111/tashkent-aeroport-telefon-rasmiylashtirish-61919971.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0b/61939511_0:55:372:334_1920x0_80_0_0_93980b16ffcf3a5cec4904b05cd1e841.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жаҳон савдо ташкилоти (жст), телефон, божхона қўмитаси, божхона божи, жамият, uzimei-код
жаҳон савдо ташкилоти (жст), телефон, божхона қўмитаси, божхона божи, жамият, uzimei-код
Телефонлар учун божни бекор қилиш муҳокама қилинмоқда — Божхона қўмитаси баёнотлари
18:03 11.11.2026 (янгиланди: 18:05 11.11.2026) Тошкентдаги божхона пунктларида хориждан олиб келинган телефонларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қайта тикланди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши арафасида мобил қурилмалар учун амалдаги божхона божи ставкасини 0 фоизгача пасайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси вакиллари матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шунингдек, Тошкентдаги божхона пунктларида хориждан олиб келинган телефонларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қайта тикланди.
Вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган қурилмалар эгаларига қайтарила бошланди.
Божхона қўмитаси вакиллари телефонларни расмийлаштириш 30 кунгача кечикиши, мажбурий экспертиза ўтказилиши ва тезлаштирилган расмийлаштириш учун қўшимча тўловлар жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Расмийлаштириш жараёнининг вақтинча тўхтатилиши қурилмаларнинг IMEI кодларини чуқур текшириш, уларнинг қонуний олиб кирилганини аниқлаш ва ноқонуний импортнинг олдини олиш учун мутахассисларни жалб қилиш зарурати билан изоҳланди.
Шу мақсадда божхона ходимлари ва UZIMEI маркази мутахассислари ўртасида доимий амалий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу телефонларни текшириш ва расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш имконини беради.
Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида "Тошкент-АЭРО" божхона комплексида 185 та ҳолат бўйича умумий қиймати 8,8 миллиард сўмлик 1185 та телефоннинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.
Мобил қурилмалар учун божхона божини 0 фоизгача пасайтириш масаласи ҳозирча музокара босқичида. Бу борада якуний қарор қабул қилингани маълум қилинмади.