https://sputniknews.uz/20261111/tdiu-talabalar-tanlov-golib-61927962.html
ТДИУ талабалари робот лойиҳаси билан халқаро танловда ғолиб бўлди
ТДИУ талабалари робот лойиҳаси билан халқаро танловда ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг VISION X жамоаси тўқимачилик саноатига мўлжалланган робот-манипулятор лойиҳаси билан "РоУзвитие — 2026" халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар тақдирланди.
2026-11-11T13:05+0500
2026-11-11T13:05+0500
2026-11-11T13:19+0500
россиядаги элчихона
робот
талабалар
мусобақа
танлов
ботиржон асадов
россия
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0b/61926485_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_b01df6907ba7895196c871daeb3c28c9.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) талабаларининг VISION X жамоаси "РоУзвитие — 2026" халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Жамоа "Тўқимачилик саноати учун робот-манипулятор" лойиҳаси билан Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академияси "Триолита" жамоаси билан биринчи ўринни бўлишди.Иккинчи ўринни Санкт-Петербург политехника университети ва Андижон давлат техника институти талабаларидан ташкил топган "Андижон экспресси" бирлашган жамоаси қўлга киритди.Учинчи ўрин Г. Р. Державин номидаги Тамбов давлат университетининг "Дельта" ҳамда Россия ТИВ ҳузуридаги МГИМО Дипломатия академиясининг "Золотой век" жамоаларига насиб этди.Танловнинг мақсади Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Унинг ташкилотчиси Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академиясидир. Талабалар жамоалари учун аниқ амалий вазифаларни шакллантирган бизнес вакиллари танлов ҳамкорлари бўлишди.
https://sputniknews.uz/20260721/uzbekistan-talabalar-aes-loyiha-tanlov-golib-59166068.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0b/61926485_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_309424c100691c47cbd5b001686dbec4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россиядаги элчихона, робот, талабалар, мусобақа, танлов, ботиржон асадов, россия, ўзбекистон, жамият
россиядаги элчихона, робот, талабалар, мусобақа, танлов, ботиржон асадов, россия, ўзбекистон, жамият
ТДИУ талабалари робот лойиҳаси билан халқаро танловда ғолиб бўлди
13:05 11.11.2026 (янгиланди: 13:19 11.11.2026) ТДИУ талабалари тўқимачилик саноати учун робот-манипулятор лойиҳаси билан "РоУзвитие — 2026" халқаро танловида ғолиб бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) талабаларининг VISION X жамоаси "РоУзвитие — 2026" халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Жамоа "Тўқимачилик саноати учун робот-манипулятор" лойиҳаси билан Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академияси "Триолита" жамоаси билан биринчи ўринни бўлишди.
"Роботлар ҳар бир заводга мослаштирилади, яъни роботларимиз қайси заводга ўрнатилса, ўша ерда ишлайди. Улар жой танлашмайди. Биз Ўзбекистонда роботлардан, биринчи навбатда, одамлар учун хавфли ҳудудларда фойдаланишга, заводларни автоматлаштиришга, инсон омилини имкон қадар камайтиришга интиламиз. Бу бизнинг асосий мақсадимиздир", — деди VISION X жамоаси сардори, ТДИУ магистратурасининг 2-босқич талабаси Баҳодир Исроилов.
Иккинчи ўринни Санкт-Петербург политехника университети ва Андижон давлат техника институти талабаларидан ташкил топган "Андижон экспресси" бирлашган жамоаси қўлга киритди.
Учинчи ўрин Г. Р. Державин номидаги Тамбов давлат университетининг "Дельта" ҳамда Россия ТИВ ҳузуридаги МГИМО Дипломатия академиясининг "Золотой век" жамоаларига насиб этди.
Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ғолиб жамоаларига мукофотларни Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори Виттория Идрисова ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов топширди.
Танловнинг мақсади Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Унинг ташкилотчиси Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академиясидир. Талабалар жамоалари учун аниқ амалий вазифаларни шакллантирган бизнес вакиллари танлов ҳамкорлари бўлишди.