Ўзбекистонлик талабаларнинг АЭС бўйича лойиҳаси халқаро танловда ғолиб бўлди

© Пресс служба АГТИПроект студентов из Узбекистана по АЭС стал победителем международного конкурса
Проект студентов из Узбекистана по АЭС стал победителем международного конкурса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Oбуна бўлиш
ОДТИ талабаларининг Ўзбекистонда қурилаётган АЭС самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаси халқаро хакатонда “Энг илғор лойиҳа” деб топилди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Олмалиқ давлат техника институти талабаларининг АЭС самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаси Россиядаги халқаро хакатонда ғолиб бўлди. Бу ҳақда ОДТИ матбуот хизмати хабар берди.
Институтнинг кончилик иши ва металлургия йўналишида таҳсил олаётган талабалари Сибирь федерал университетида ўтказилган “Ёзги университет – 2026” халқаро таълим дастурида иштирок этди.
Дастурга Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Бразилия, Миср, Чили ва бошқа давлатлардан жами 430 нафар талаба жалб қилинди.
© Пресс служба АГТИПроект студентов из Узбекистана по АЭС стал победителем международного конкурса
Проект студентов из Узбекистана по АЭС стал победителем международного конкурса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Проект студентов из Узбекистана по АЭС стал победителем международного конкурса
ОДТИ вакиллари “Тоғ-кон ва металлургия мажмуасида рақамли трансформация” курсида геоахборот тизимлари, рақамли моделлаштириш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, сунъий интеллект технологиялари ва технологик жараёнларни симуляция қилиш йўналишларини ўргандилар.
Шунингдек, талабалар ProCAST ва DEFORM-3D дастурларида ишлаш кўникмаларини эгаллади.
Дастур доирасида инновацион лойиҳалар бўйича халқаро хакатон ҳам ўтказилди. Унда ОДТИ талабаларидан иборат “ЎзЯдро” жамоаси Ўзбекистонда барпо этилаётган атом электр станцияси самарадорлигини оширишга қаратилган ғояларини тақдим этди.
Жамоа финал босқичига чиқиб, халқаро экспертлар томонидан “Энг илғор лойиҳа” номинацияси ғолиби деб топилди.
Иштирокчилар РУСАЛнинг Красноярск алюминий заводи, “Красцветмет” корхонаси ва Красноярск гидроэлектр станциясида бўлиб, рақамли бошқарув, автоматлаштириш, экологик хавфсизлик ва энергия самарадорлиги бўйича ечимлар билан ҳам танишди.
Подписан меморандум о сотрудничестве между Алмалыкским филиалом НИТУ МИСИС и ГК Цифра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
МИСиСнинг Олмалиқ филиали ва Россиянинг "Цифра" корпорацияси ўртасида меморандум имзоланди
Янгиликлар лентаси
0