https://sputniknews.uz/20261111/talim-tibbiyot-mahalla-farmon-61921849.html
Таълим, тиббиёт, маҳалла ва хотин-қизлар ҳуқуқи: янги фармон қабул қилинди
Таълим, тиббиёт, маҳалла ва хотин-қизлар ҳуқуқи: янги фармон қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Фармонда тиббиёт харажатларини ЯИМнинг 5 фоизига етказиш, таълим, маҳалла ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги вазифалар белгиланди. 11.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-11T10:49+0500
2026-11-11T10:49+0500
2026-11-11T11:29+0500
таълим
олий таълим муассасалари
мактабгача таълим
мактаб
соғлиқ
маҳалла
янги қонун
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/17/52906771_0:87:920:605_1920x0_80_0_0_1b33a5deca06cc275c17852b35c0fe2f.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизими ва маҳаллалар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги ПФ-242-сон фармонида назарда тутилган.Таълим соҳасида 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун амалдаги имтиёзларни сақлаб қолиш белгиланди.Шунингдек, барча умумтаълим мактаблари босқичма-босқич халқаро баҳолаш дастурларига жалб қилинади. Камида 10 та олий таълим ташкилотини нуфузли халқаро рейтингларнинг топ-1000 талигига киритиш, 10 млн нафар ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш режалаштирилган.Шунингдек, касалликларнинг олдини олишга устувор аҳамият берувчи тиббиёт моделига ўтиш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам соҳасига дунёнинг камида 5 та нуфузли клиникасини жалб қилиш режалаштирилган.Суд мустақиллиги ва қонун устуворлиги соҳасида ҳуқуқий саводхонликни мактабдан бошлаб тизимли равишда ошириш, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чораларини кучайтириш белгиланди.Шунингдек, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг камситилишига қарши курашни кучайтириш назарда тутилган.Маҳаллалар фаолиятида давлат дастурларини аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари асосида шакллантириш белгиланди.Миллий дастурларнинг асосий мақсадлари аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлаш, билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш ҳамда юқори технологиялар ва меҳнат унумдорлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев август ойида мамлакатда инсон қадрини юксалтиришга қаратилган еттита миллий дастур амалга оширилишини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20260930/pedagog-maktab-bogcha-ozgarish-60851167.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/17/52906771_56:0:875:614_1920x0_80_0_0_aa37141fcb4cf7f1bb357cfa128524ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, олий таълим муассасалари, мактабгача таълим, мактаб, соғлиқ, маҳалла, янги қонун, жамият, ўзбекистон
таълим, олий таълим муассасалари, мактабгача таълим, мактаб, соғлиқ, маҳалла, янги қонун, жамият, ўзбекистон
Таълим, тиббиёт, маҳалла ва хотин-қизлар ҳуқуқи: янги фармон қабул қилинди
10:49 11.11.2026 (янгиланди: 11:29 11.11.2026) Фармонда тиббиёт харажатларини ЯИМнинг 5 фоизига етказиш, таълим, маҳалла ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги вазифалар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизими ва маҳаллалар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги ПФ-242-сон фармонида
назарда тутилган.
Таълим соҳасида 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун амалдаги имтиёзларни сақлаб қолиш белгиланди.
Шунингдек, барча умумтаълим мактаблари босқичма-босқич халқаро баҳолаш дастурларига жалб қилинади. Камида 10 та олий таълим ташкилотини нуфузли халқаро рейтингларнинг топ-1000 талигига киритиш, 10 млн нафар ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли саломатлиги билан боғлиқ давлат харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизига етказиш белгиланди.
Шунингдек, касалликларнинг олдини олишга устувор аҳамият берувчи тиббиёт моделига ўтиш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам соҳасига дунёнинг камида 5 та нуфузли клиникасини жалб қилиш режалаштирилган.
Суд мустақиллиги ва қонун устуворлиги соҳасида ҳуқуқий саводхонликни мактабдан бошлаб тизимли равишда ошириш, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чораларини кучайтириш белгиланди.
Шунингдек, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг камситилишига қарши курашни кучайтириш назарда тутилган.
Маҳаллалар фаолиятида давлат дастурларини аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари асосида шакллантириш белгиланди.
Эндиликда маҳаллаларнинг буюртмалари юзасидан 30 кун ичида асослантирилган қарор қабул қилиш тартиби жорий этилади.
Миллий дастурларнинг асосий мақсадлари аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлаш, билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш ҳамда юқори технологиялар ва меҳнат унумдорлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев август ойида мамлакатда инсон қадрини юксалтиришга қаратилган еттита миллий дастур амалга оширилишини маълум қилган эди.